Туркистон - энди вилоят маркази!


  • 7 Июнь, 2018
  • 712

Бу ҳақда биринчи марта расмий равишда вилоят ҳокимлигининг навбатдан ташқари 23-маслаҳат йиғилишида гапирилди. Кун тартибидаги энг муҳим масала вилоят марказини кўчириш эди. Иккита асосий масала кўриб чиқилди. Булар Чимкент шаҳрига махсус статус берилиши ва вилоят марказини Туркистон шаҳрига кўчириш. Вилоят маркази Туркистон шаҳрига кўчирилиши оқибатида шаҳарга қарашли 12 та қишлоқ округи Кентау шаҳри ҳокимлиги тасарруфига ўтказилади.

Энди вилоятдаги барча куч ишлатар структуралар, суд ва прокуратура, республика давлат органларининг шўбалари Туркистонга кўчиши керак. Бу ерда бир неча минг амалдор назарда тутиляпти.

Ундан ташқари Пахтаорол ва Сариоғоч туманлари тўртта янги туманга ажратилади. Пахтаорол тумани (маркази Мирзакент посёлкаси), Еттисой тумани (маркази Жетисай шаҳри), Сариоҳоч тумани (маркази Сариоғоч шаҳри) ва Келес тумани (маркази Абай қишлоғи) ташкил этилади.

Вилоят ҳокимиятидан берилган хабарда ҳукумат қошида ташкил этилган махсус гуруҳ томонидан ушбу масала синчиклаб ўрганилиб, Чимкент, Туркистон, Кентау ва бутун Жанубий Қозоғистон вилоятига иқтисодий самарасини кўриб чиққанлиги айтилди.


Бошқа мақолалар