Кентау ҳокими ҳибсга олинди


  • 26 Февраль, 2022
  • 224

Туркистон вилоятидаги Кентау ҳокими Даурен Махажанов жуда йирик миқдорда пора олишда гумонланмоқда.

Ҳокимга нисбатан терговгача бўлган суриштирув ишларини Алмати антикоррупцион хизмати олиб бормоқда.

Антикор хизмати “Антикоррупцион хизмат томонидан 2022 йил 23 февраль куни Кентау ҳокими Даурен Махажанов автойўлларни таъмирлашда ҳамкорлик учун МЧЖ директоридан ўзининг ишончли одамлари орқали 98 500 АҚШ доллари (тахминан 42 миллион 500 минг тенге) пора олган” деб маълум қилди.

Гумонланувчи суд санкцияси билан ҳибсга олинган. Судгача тергов ишлари давом этмоқда. 


Бошқа мақолалар