Эрон инқилоб муҳофизлари қўмондони ўлдирилди


  • 23 Май, 2022
  • 145

Эрон инқилоб муҳофизлари қўшини қўмондонларидан зобит Ҳасан Сайёд Ходаёрий Теҳронда уйига яқин жойда суиқасд натижасида ўлдирилди.

Эроннинг пойтахти Теҳронда қуролли суиқасд натижасида эронлик қўмондонлардан Ҳасан Сайёд Ходаёрий ўлдирилди. Инқилоб муҳофизлари қўшини тарафидан берилган баёнотда суиқасд мотоцикл минган икки ҳужумчи томонидан амалга оширилгани айтилиб, зобит Ходаёрийнинг автомобилига узилган 5 ўқдан бири унинг бошига тегиши оқибатида ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Эронлик зобит Ходаёрий Сурия ички урушида “Мақбара ҳимоячиси” унвонида хизмат юритаётган эди.


Бошқа мақолалар