Сенат Олий суд судьясини бўшатди


  • 23 Ноябрь, 2023
  • 245

Мейрамбек Таймердинов Олий суд судьялиги лавозимидан озод этилди.

Сенатнинг йиғилишида Олий суд кенгашининг раиси Денис Шипп давлат раҳбарининг Таймердиновни вазифасидан озод этиш ҳақидаги тақдимномасини киритди.

Денис Шипп “Президентимизнинг 65 ёшга тўлиш муносабати билан Мейрамбек Таймердиновни Олий суд судьялиги лавозимидан бўшатиш ҳақидаги тақдимномаси сизларга муҳокама учун киритилди” деди.

Мейрамбек Таймердинов суд тизимида 19 йил ишлаб келган. Охирги тўрт йил олий суд судьяси лавозимида ишлаган.

Сенат депутатлари судьяни лавозимидан озод этиш учун бир овоздан қарор қабул қилишди.

Мейрамбек Таймердинов Алмати вилоятида 1958 йили туғилган. Маълумоти бўйича ҳуқуқшунос. Юридик фанлари доктори илмий даражасига эга. Турли йилларда Бош прокуратурада прокурор, Жамбил вилоятида туман суди судьяси, Алмати вилояти суди судьяси, Алмати шаҳар ва вилоят судининг раиси сифатида фаолият кўрсатган.

2019-2021 йиллар олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича суд коллегасининг раиси бўлган. 2019 йил март ойидан бошлаб олий суд судьяси лавозимида ишлаб келган. Қозоғистон президенти ҳузуридаги инсон ҳақ-ҳуқуқлари комиссияси аъзоси. 


Бошқа мақолалар