13.10.2012
2076

5000 долларлик бургер, 1000 долларлик қуймоқ ва 8000 евролик пиццани қаерда еб кўриш мумкин? Forbes журнали антиқа таомни хуш кўрганларнинг ҳамёнига жиддий зарар етказадиган 10 та беқиёс танқис таомни танлади. «Қанча қиммат бўлса, шунча аъло» қоидаси таомлар учун доимо тўғри чиқавермайди. Кўримсиз кафеда тайёрланган сэндвич кимгадир ўта қиммат ресторандаги филе миньондан  анча мазалироқ бўлиб кўриниши мумкин. Бошқа томондан, қиймати ўнлаб эмас, юзлаб АҚШ доллари турадиган таомни буюртирганда ноилож унинг таъмига қойил қоласиз — ҳеч бўлмаса куйган пулига ачинмаслик учун. Лекин, одатда, таомлар бундай  қойил қолишга арзийди: қимматбаҳо таомларни пиширувчи асосан бойиб қолишни эмас, ўз пазандалик маҳоратини намойиш этишни истайди.

Zillion Dollar Lobster Frittata
Қиймати: 1000 АҚШ доллари
Қаерда тайёрланади: Norma’s, Le Parker Meridien, Нью-Йорк, АҚШ
Қуймоқдан ҳам осонроқ таом борми? Бир жуфт тухумни кўпиртириб, қовуришни ёш бола ҳам эплайди. Лекин Le Parker Meridien меҳмонхонасининг Norma’s ресторанидаги  ошпазлар қуймоқни  санъат асарини айлантириш мумкинлигини исботлаганлар. Бироқ масаллиғи ҳам бошқача: сут, ун ва кўкат ўрнига бутун бир лобстер, қаймоқ, шнитт-пиёз ва севрюга увилдириғидан 10 унция қўшилади. Меҳмонхона вакилининг сўзига қараганда, унинг таннархи таомномадаги қийматидан унчалик фарқ қилмайди. Zillion Dollar Lobster Frittata — қойил қолдириш усулидир. Кичикроқ ва арзонроқ тури ҳам бор — уни 100 АҚШ долларига сотиб олиш мумкин.

 

 

 

FleurBurger 5000

Қиймати: 5000 АҚШ доллари

Қаерда тайёрланади: Fleur, Лас-Вегас, АҚШ

Хьюберт Келлер Америка ошпазлари ичида катта обрўга эришган. Унга тегишли ресторанлар ичида бойлар пойтахтидаги Fleur ресторанида қиймати 5000 АҚШ доллари бўлган катта бургер дастурхонга тортилади: Кобэ мол гўшти, фуа-гра ва трюфелли қайла юмшоққина қарсилловчи булочка устида, бунга қўшимча1995 йилги Château Pétrus вино бутиласидан ташқари бетакрор бокал қўйилади, агар мижоз шуни истаса, бокал унинг уйига сифат сертификати билан юборилади. Бундан ташқари, FleurBurger 5000 ни буюртирган кишининг ҳамроҳига бепул бургер берилади — лекин, бу бургер кундалик ҳаётдагидек тайёрланган бўлади.

 Golden Opulence Sundae

Қиймати: 1000 АҚШ доллари

Қаерда тайёрланади: Serendipity III, Нью-Йорк, АҚШ

Юқори Ист-Сайдда жойлашган машҳур кафе «люкс тоифали фастфуд» ҳам дейилади: хот-дог, сэндвичлар ва бургерлар бу ерда одатдаги  кафелардан анча қимматроқ туради. Serendipity III даги десерт: Golden Opulence Sundae ҳам арзон эмас! Унинг негизи Таити ваниль уруғларидан музқаймоқ бўлиб, унга тўлдирилган нафис идишни ейиладиган олтин баргча ва жаҳондаги энг қиммат шоколад Amedei Porceleana қириндиси билан безатилади. Унга қўшимча шакарга ботирилган экзотик мевалар, олтин драже, марципан олчалар ва увилдириқли ликопча тортилади. Golden Opulence Sundae камида 48 соат ичида тайёрланади.

 

 

 Sushi Del Oriente

Қиймати: 2034 АҚШ доллари

Ким тайёрлайди: Ангелито Аранета-кичик, Манила, Филиппин

Москвадаги кўп сонли «японча» ресторанлардан бирига тасодифан кириб қолган японияликлар ниҳоятда ҳайрон бўлади: улар суши ва роллар бошқача кўриниши, таъми ҳам мутлақо ўзгача бўлиши лозим, дейди. Филиппинлик ошпаз Ангелито Аранета-кичикнинг ўйлаб топган янгиликни кўришса нималар деркин? У нигири-сушини  24-каратлик олтиндан тайёрланган ўта юпқа пластинкалар билан ўраб, ҳар бири 0,2 каратлик Африка бриллиантлари билан безатишни ўйлаб топган. Одатда бу таомни қайлиғи учун буюртиришади — Sushi Del Oriente дан кейин йўқ дея олмайди, деб умид қилишса керак.

 

Pizza Louis XIII

Қиймати: 8300 евро

Ким тайёрлайди: Ренато Виола

Пиццани қимматбаҳо таом деб айтиш қийин: у кўп жойларда арзимаган пулга сотилади. Лекин италиялик ошпаз Ренато Виола бунга қарши, қирол даражасида меҳмон қилинадиган бетакрор пиццани ўйлаб топди. Буюртмачининг кўз олдида Виола тайёр хамирга креветкалар, омар ва лангуст гўштини, уч хил увилдириқ ва урғочи қора буқа сутидан тайёрланган моцарелла буффало пишлоғини қўйиб чиқади. Устидан танқис Remy Martin Louis XIII коньяги қуйилади, ҳаттоки оддий туз ўрнида қизил сувўт ўсган Мюррей дарёси ўзанидан олинган  пушти ранг туз солинади. Лекин битта пиццага тўя олмайсиз: Pizza Louis XIII нинг диаметри фақат 20 см

 

 

Macaroons Haute Couture.

Қиймати: бир фунт учун 5750 евро

Ким тайёрлайди: Пьер Эрме, Париж, Франция

Француз қандолатчиси Пьер Эрменинг усулида тайёрланган ширинликлар энг қиммат дўконларда юқори нархларда сотилади. Буларнинг ичидан макарон, яъни пирожнийнинг алоҳидаги тури энг қиммат ҳисобланади. Машҳур қандолатчи бу ширинликни тайёрлашнинг юзлаб усулларини билади. Тухум оқи асосидаги майин хамирга у арахис пастаси, карамель ва антиқа мевалардан атиргул барглари, шампан виноси ва денгиз тузигача қўшиши мумкин.

 

 Samundari Khazana

Қиймати: 2000 фунт-стерлинг

Қаерда тайёрланади: Bombay Brasserie, Лондон, Буюк Британия

«Карри» деганда кўплар сариқ қайлани кўз олдига келтиради. Осиёда эса сабзавот, гўшт ёки балиқдан қуюқ қайлали таом кенг тарқалган. У нисбатан арзон бўлиб, танқис ҳисобланмайди. Лекин Лондондаги Bombay Brasserie номли ҳиндча ресторанда уни энг қиммат таомга айлантириш йўлини топишди. Уни пиширишда қиммат денгиз маҳсулотлари: Шотландияда овланган лобстер, Девоншир краблари, шиллиқ қурт ва абалонлар ишлатилади. Samundari Khazana таркибига трюфель ва белуга увилдириғи ҳам киради.

 

 The Fortress Stilt Fisherman Indulgence

Қиймати: 14500 АҚШ доллари

Қаерда тайёрланади: Wine3, The Fortress Resort and Spa, Галле, Шри-Ланка

Шри-Ланкадаги The Fortress меҳмонхонаси  ҳудудидаги Wine3 ресторанида меҳмонларни ҳайратда қолдирмоқчи бўлган қандолатчилар ажойиб ширинликни  дастурхонга тортадилар. Унга Irish Cream ликери таъмидаги итальянча кассата (бисквитсимон ширинлик), манго ва анор, шунингдек Dom Perignon шампан виноси асосидаги кўпиртирилган сабайон (тухумли крем) қўшилади. Безак ўрнига таёқ устида ўтирган балиқ овчисининг қўлда тайёрланган шоколад  ҳайкалчаси қўйилади: Шри-Ланка ана шу усулда балиқ овлашади. Десертнинг  муҳим безаги — 80 каратлик ранги тоза аквамарин тошидир.

 

 Wagyu Meat Pie

Қиймати: 8000 фунт-стерлинг

Қаерда тайёрланади: Fence Gate Inn, Ланкашир, Британия

Вагью мол гўшти — ўта қиммат гўшт. У асосан Япония ва Австралияда етиштирилади. Албатта, фермерлар ўз сирини айтишга шошилмайди, лекин буқаларга пиво ичириб, мой ўрнига сакэ ишлатиб уқалаши учун ҳам гўшти бунчалик антиқа чиқади, деган миш-мишлар юради. Вагью мол гўштидан пирог ҳам анча қиммат. Унинг таркибига трюфеллар ва мацутакэ қўзиқоринлари киради, гўшти эса 1982 йилги Chateau Mouton Rothschild виносида димланади. Пирогни бутунлигича сотиб олувчилар кўп бўлмаса керак, деб ҳисоблаган ресторан  ошпазлари унинг 2000 фунт-стерлинг турадиган чорак қисмини ҳам сотишлари мумкин

 

Sultan’s Golden Cake

Қиймати: 1000 АҚШ доллари

Қаерда тайёрланади: Çırağan Palace Kempinski, Истамбул, Туркия

Туркларнинг ялтироқ буюмларга иштиёқи нафақат маҳаллий меҳмонхоналарда, балки меҳмонларга тортиладиган таомларда ҳам намоён бўлади. Çırağan Palace Kempinski меҳмонхонасида султон дастурхонига арзигудек ширинлик тайёрланади, унга Ямайка ромига чўмдирилган ўрик, анжир, нок ва беҳи, Француз Полинезиясидан ваниль ва Франциядан буғдой, трюфеллар ва карамель киради. Десертниг усти еса бўладиган 24-каратли олтин билан қопланган. Sultan’s Golden Cake қўлда ясалган кумуш идишда тортилади, уни совға тариқасида ўзи билан олиб кетиш мумкин. Уни емоқчи  бўлганлар камида 72 соат аввал буюртириши керак.
www.darakchi.uz сайтидан олинди.

Изоҳлар

Мевачи

14.11.2012 11:10:25
Милярдер бўлсам менам шундай .....дим :-)
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш