20.12.2012
1364

Эрон Озарбайжоннинг торни ўз миллий мусиқа асбоби сифатида намойиш қилишига норозилик билдирди.

Озарбайжонда севиб тингланадиган чолғу асбоби бўлган торни ЮНЕСКОда озарий миллий мусиқа асбоби сифатида намойиш қилиши Эроннинг норозилигига сабаб бўлди.

ЮНЕСКОнинг декабрь ойи бошида Парижда ўтказган йиғилишида қабул қилинган қарор Озарбайжон ҳайъатининг таклифи билан тор асбобини маданий мерос рўйхатига қўшилиши хусусидаги мурожаати билан амалга ошди. ЮНЕСКОнинг Озарбайжон истаги бўйича чиқарган қарорга Эроннинг эътирози кечикмади. Эрон Мусиқа уйи бунга расмий равишда эътироз билдиришларини маълум қилди.

Эрон тор асбоби Эроннинг жанубида пайдо бўлганини, аммо бунга қарамай ЮНЕСКО қайдларида “Озарбайжон ва Эрон мусиқа асбоби” шаклида ифода этилишига қарши эмасликларини билдирди.

Ушбу мавзу бўйича ЮНЕСКО расмий маълумотнома тайёрлаб, тарафларга билдирди. Бу хабарда тор ҳақидаги қарор бу мусиқа асбобининг фақат Озарбайжондагина фойдаланиши маъносига келмаслигини билдирди. Бундай ташқари, маданий меросни ҳимоялаш ҳақидаги келишувга мувофиқ ҳар бир ўлканинг бундай таклифларини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Тор Ўзбек миллий чолғулари орасида ҳам катта ўрин эгаллаши билан бир қаторда Туркманистон, Грузия ва Туркиянинг Карс вилоятида ҳам тўй-маракаларнинг воз кечилмайдиган мусиқий асбоби саналади.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш