18.02.2013
1918

Кексалар ёшларни қўллабиймон-инсофли бўлгин, униб ўсгин”, дея дуо қилишади. Иймонли бўлиш исломнинг асосий шартларидан биридир. Шундай экан, ислом соҳасида қишлоғимиз, нафақат қишлоқ, туман, ҳатто вилоятимизда машҳур ва манзур бўлган, диний билимларда олим даражасидаги инсон Муҳаммадраҳим Исмоилов - Маман маҳсум(1900-1995) ҳазрат (Аллоҳ у зотни ўз раҳматига олган бўлсин) тўғрисида фикр юритмоқчимиз.   

  Айтишларича, Маман маҳсумнинг еттинчи бобоси Арабистондан Туркистонга кўчиб келган. Унинг отаси Исмоилни ҳам ҳамқишлоқлари "маҳсум" деб эъзозлашган.Маман маҳсум илк сабоқни Зоҳид (Зоид) домладан, сўнг Нуриддин домладан Қуръони Карим, Ҳадис, Қуръон тафсирларини ўрганади. Қарноқлик Эрмуҳаммад (Эрмат) қоридан ҳам турли илм сирларидан воқиф бўлади. Совет тузумининг даҳрийлик сиёсати туфайли сиқувга олингач, кўпгина диний китобларини бировларга бериб, баъзиларни қишлоқдаги сой ғорларига кўмиб яширган. Бу китоблар сув тошқинлари натижасида оқиб кетган ва қолганлари ҳам бошқа табиат ҳодисалари туфайли яроқсиз холга келиб қолган.

    Маман маҳсум авваллари оддийгина чўпонлик билан, кейинчалик ипак қурти етиштириш билан шуғулланган.

    Устозлар таълими, ўзининг интилишлари билан араб, форс, рус тилларини, айниқса, диний илмларни пухта ўрганган. Аҳмад Яссавийнинг ҳикматларини ёддан ўқиб, шарҳлаган. Навоий, Машраб, Ҳофиз, Фузулий, Бобур ғазалларидан жуда кўпини ёд билган, ўзи ҳам ғазаллар битган.

    Қуръони Карим суралари ва оятларидан фойдаланиб, сувни тескари оққизган. Қовун ўғрисининг олдига девор пайдо қилган, турли ўғриларни топиб берган ва кўплаб беморларни даволаган, деган гаплар бугунгача ҳалқимиз орасида айтилади. Йиғлоқи ва уйқусиз чақалоққа 3 марта дам солганида, у бир сутка қимирламасдан ухлаб, йиғисини умуман унутганлигини ўзим гувоҳи бўлганман.

    Унга бутун Ўрта Осиёдан даво излаб келиб, шифо топиб кетганлар кўп бўлган. Ўрта Осиё ва Қозоғистон диний бошқармасига раҳмонлик қилган Зиёвуддин Бобохонов унга “Исломнинг устунларидан бири” деб баҳо берган. Ҳудди шунга ўхшаш гапни унинг жанозасини ўқитган Абдулқози шайх ҳам “Ислом устунларидан бири қулади” деб афсус билан айтган. Ҳатто ҳаётлигида Арабистондан ташриф буюрган олим Маман маҳсум билан учрашиб, Саудия Арабистонга таклиф қилган.

    Лекин, шунча шон-шуҳратга эга бўлишига қарамасдан у зот жуда камтарин, оддий инсон бўлган. Ҳар қандай вазиятларда жуда секин гапириб, муаммони Қуръони Каримга асосланиб бир зумда ҳал қилиб қўя қолган. Кишилар у зотни ардоқлаб, сийлаб, ҳурматини жойига қўйишган. Баҳсли масалаларда “Бу тўғрисида Маман маҳсум шундай деган” дейишса, ҳар қандай баджаҳл одам ҳам баҳсни дарров тўхтатган.

     Бугунги кунда қишлоғимиз масжидида имомлик қилаётган Асадулло (Қўчқор) домла ва бошқа кўплаб донишманд қариялар ўша зотнинг шогирдларидан бўлишади. Улар орасида қўшни қишлоқ оқсоқоллари ҳам бор.

     Бу ўлуғ зотнинг фарзандлари, невара-чеваралари орамизда. Биз улардан яна кўпроқ маълумотларни сўраб, билиб олишимиз лозим, деб ўйлайман. Биз Маман маҳсум ҳақида билганимизча баён қилдик. Камчиликларимизни, ғализ кетган томонларимизни Аллоҳнинг ўзи кечирсин

Қодир Аҳмедов.


Изоҳлар

динмухаммад

25.08.2017 14:52:34
мен шу Маман махсумнинг невараси булама ущот бизоарга ёр булсин ( АЛЛОХ У ЗОТНИ УЗ РАХМАТИГА ОЛСИН)

dehqon

17.04.2013 01:08:00
даа.. йиллар ойдек ойлар хафтадек хафталар кунлардек кунлар соатлардек утмокда

Тожибой Ёкубов

01.04.2013 22:43:00
Ох кандай даврлар эди я. кишлокдошлар. Яна кандай маълумотлар бор Махсум поччанг хакида?

dehqon

28.02.2013 21:38:51
Махсум почча дунёда бўлаябган сиёсий воқеаларни сўраб турарди. Шунда Туркия хақида гап кетганида Вой азаматларей, вой азаматлар дер, Арабистон хақида гап кетса э хиралар деб айтарди, деб ўғли Зоид акадан эшитган эдик. бу эшитганларимиз бирон далил эмас, шунинг учун дехқонча ёзганларимизда хатоликлар бўлса, Аллоҳнинг ўзи кечирсин деб дуо қиламиз.

dehqon

28.02.2013 21:21:38
Махсум поччалар дустлари билан баъзан Расул бобонинг уйида сухбатлашар, дин масалаларини ўрганар эканлар. Уларга чой қўйиб, хизмат қилган Расул бобонинг қизи Анжир онамизга энди сен бизнинг қизимиз бўлдинг, уялма кел сенга хам Қуръони карим ўқишни ўргатамиз деб, унга бу дин мажлисига қатнашишга рухсат берибди. Саотлаб давом этган бу сухбатда умиман дунё ишларини гаплашмас, фақат дин масалаларини ўрганишар эди деб Анжир онамиздан эшитганмиз. Бир куни Махсум поччанинг дўстларидан бири, дўстим одамлар диндан хабарсиз қолябди, бу кетишда нима бўлади? деб сўраганида, бир тарафдан ножат келар деб айтибди. Махсум почча вафот этганидан кейин, Анжир онамиз қўлига тушган, Ихлос вақфи тарафидан чоп этилган Намоз китобини ўқиб чиқиб, кўзимга ёш олиб, бу сўзларнинг хикматини энди тушиндим. Бу намоз китобида ёзилганларнинг хаммасини Махсум поччадан эшитгандик, хатто Намоз китоби анча мукаммал ёзилган. Гўёки Махсум поччанинг мактаби тугаб янги мактаб бошлангандек деб айтиб берган эди.

dehqon

28.02.2013 20:58:04
Бир куни Махсум поччанинг яқин дўстларидан бири темирчи Расул бобо қишлоғимизнинг канторида (махаллий хокимятнинг иш юритувчи маскан) қоравулликда тураркан узоқдан ёниб турган шағам каби ёруғ нур кўради ва унинг атрофида бир қанча кичиқроқ нурлар кўради. Бу нурлар секин аста узоқлашиб йўқолиб кетар экан. Бу воқеани Расул бобо дўстисига айтганида: "Дўстим шундай фурсатни қўлдан бой берибсан. Булар замона қутиби ва чилтанлар эди. Уч Ихлос бир Фотиха ўқиб уларга баўишлаганингда Улар билан кўришиб баракатланар эдинг" дейди. Бу воқеани Расул бобонинг набирасидан эшитдик

dehqon

21.02.2013 20:51:39
Бу зотни таниганлар Исломнинг устунларидан бири қулади дейишарди. Хақиқатдан Мақсум поччанинг вафот этиши муносабати билан қишлоғимизга оғир кунлар келди. Чунки чаламулла эчки сақолли вахобийлар, хизбчилар, акромий ва салафийлар хақида хеч ким хеч нарса билмас ва гапирганларнинг гапига аҳамият бермас эди. Арабистонга бордим, олим бўлдим деб бадбахтлар, бузуқ фирқаларни тарғибот қилиб одамларни буза бошлади. Бир қумалоқ бир қазон ошни булғаганидек улар хам қишлоғимизни булғашди...

dehqon

21.02.2013 20:11:44
Маман махсум ховлисидаги қудуқдан челак билан осонгина ўзи сув олиб бераркан. Қудуқнинг юзи ёпилиб турар, унга қарашга хеч кимга рухсат бермас эди. Қудуқдан хеч қачон сув тортилмаган деб ўғли Жафар Исмоиловдан эшитган эдик.
Маман махсум хаётлигида қишлоғимизнинг файзи ўзгача эди. Жаноза намозидан кейин тобутини ортишга машина олиб келишди. Жанозага тўпланган халқ тобутни машинага ортишга рухсат бермади. Тобутни қишлоғимизга кириш қисмида жойлашган қабристонгача қўлма қўл кўтариб боришди. Тобутни кўтаришга шошилганлар шунчалик кўп эдики уни кўтариб 2.3 қадамдан ортиқ юришга имкон йўқ эди. Гўёки тобут одамларнинг уститан юриб борар, шу тобутнинг тагида биз хам бўлайлик деганлар саноғи йўқ эди. Қабристонга келганида кетмон, куракларни қариялар бермас, 1.2 курак тупроқ ташлагач бизга беринг деб, навбат кутганлар қанча эди.

Боғбон

22.02.2013 09:44:09
[quote name="dehqon"]Маман мақсум ховлисидаги ...[/quote]

жуда зўр. фақат "мақсум" эмас "махсум" тўғрироқ бўлади.

zc

20.02.2013 12:40:18
:lol: zxc

Сайёҳи Фақир

18.02.2013 11:00:50
Аллоҳ у зотни ўз раҳматига олган бўлсин :sad:

биров

17.02.2013 19:48:26
кўпроқ "Маҳсум почча" деган исм билан танилар эди марҳум.

Sanzhar

16.02.2013 15:42:49
Salam kishlokdowlar
Voobwe superrrrrrrr ;)
Hayrtdaman

Yana kuprok malumotlar busa kushishlaringni istayman
Doimo olgayurbersin
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш