01.03.2014
1415

Испан телеканалида жонли эфир орқали олиб борилаётган “Ислом бизга нима олиб келяпти”, деган мавзуда христиан аёл ва Исломни химоя қилувчи эркак (қизиғи, бу эркак асли мусулмон эмас) ўрталаридаги баҳс-мунозара бўлиб ўтди. Христиан аёл Исломни шафқатсизлик, зўравонлик, ваҳшийлик ва даҳшат дини эканлигини исботлашга уринар эди, Исломни ҳимоя қилаётган эркак эса унга раддия берар эди.

Тўсатдан эркак: “Ҳа, дархақиқат, мен энди тушуна бошладим, Ислом- шафқатсиз дин. Мана менда Қуръон бор (у стол остидан каттагина очиқ турган китобни чиқаради), шу китобдан бир неча оят ўқиб бераман, деди ва ўқий бошлади. “Бу халқда нима бўлса хаммасини қириб ташла: раҳм-шафқат қилма, эридан аёлигача, ўспирин йигитдан то эмизикли гўдаккача, ҳўкиздан  қўй-қўзигача, туядан эшшаккача қатл қил”.

Студияда ўтирганлар: “Қандай даҳшат” деб юборишди.

Христиан аёл: “Нақадар шафқатсизлик! Мана, мен айтаётганларим ҳам шу эди!”

Ислом ҳимоячиси (китобнинг бошқа еридан ўқий бошлади): “Бу халқларнинг, Худо сенга берган шаҳарларида, бирор тирик жонни қолдирма, уларни барчасини қириб ташла”.

Христиан аёл: “Бу худди Квентин Тарантиноку! (европалик кино режисёр, ўзининг ниҳоятда шафқатсиз филмлари орқали шуҳрат қозонган)”( Студияда ўтирганларнинг маъқуллаш садолари эшитилади).

Ислом ҳимоячиси: “Вой маъзур тутасизлар, узр мен ниманидир адаштирган кўринаман. Эй ҳа, бу ахир Библия-ку! ”(У китобни ёпади. Китоб муқовасида: “Библия” деб ёзилган эди).

Студияда ўтирганлар жимликка ғарқ бўлдилар. Христиан аёлининг кўзлар косасидан чиққудек бўлиб тилига бирор калима келмай қолди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш