08.05.2014
1641

“Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан... Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди”.

Гёте, немис шоири 

“Ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) одам боласи бўлгани бутун инсониятга фахрдир. Чунки у зот умумий бўлса-да, ўн тўрт аср аввал шундай қонун ва асосларни келтирдики, биз оврупаликлар икки минг санадан кейин уларнинг қиймати ва ҳақиқатини англаб етсак, энг масъуд, энг саодатли насллар бўламиз”.

Шебол, файласуф 

“Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад (алайҳиссалом) инсонларнинг энг буюгидир. Пайғамбар, нотиқ, даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалбларнинг ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом, давлат арбоби, ер юзининг йигирма минтақасида исломиий салтанат қура олган... Муҳаммад (алайҳиссалом) ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки у ўлчовларга сиғса?!”

Ламартин, француз олими

“Ҳазрати Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақида гапирганларимиз бир нуқтада тўпланади. У ҳам бўлса, бу зотнинг хулқ-атвори юксаклиги, ахлоқининг покизалигидир. Булар шундайин улуғ фазилатларки, у замондаги маккаликлар орасида жуда нодир эди”.

Вилям Муир, Оврупа шарқшунос олими

“Аллоҳ таолонинг бирлиги ва борлигини Мусо (алайҳиссалом) миллатига, Исо (алайҳиссалом) умматига, Муҳаммад (алайҳиссалом) бутун инсониятга билдирди”.

Наполеон, Франция императори

“Машҳур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти Ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) тарихидек энг кўп ва барча нуқталарда батафсил ўрганилган шахс йўқ”.

Жон Девенпорт, инглиз олими

“Дунёдаги таъсири энг кучли шахслар рўйхатининг бошига Муҳаммадни (алайҳиссалом) ёзиб қўйсам, эҳтимол айрим мухлисларим таажжубга тушишар? Бошқалар буни эҳтимол бошқача тушунишар? Нима бўлганида ҳам, у дунёвий ва диний соҳалардаги самарали ишлари билан тарих саҳнасидаги ана шу мўътабар мақомга муносибдир”.

Мишел Харт, Америка тарихчиси

“Муҳаммад (алайҳиссалом) тарғиб қилган ғояларнинг жозибаси унинг издошларини Пайғамбар шахсияти сари тортаверади. Зеро, у одамларни ақл-идрок ва дин билан бошқарган эди”.

Эдвард Гиббон, инглиз олими

“Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) зафар-ютуқлари унинг буюклигига далолатдир. Бундай мақом-мартабага эришган бошқа шахс Ғарбда маълум эмас. Уни сеҳргарликда айблаш мақсадига эришолмай, ноилож қолган одамнинг чиранишидир”.

Вилям Монтгомери, Оксфорд университети профессори


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш