12.02.2015
1584

Биз учун оддий ҳолат бўлиб туюлган, лекин умуман аҳамиятли бўлмаган хабарлар оламда юз бераётган катта жанжалнинг белгилари.  Бу жанжалнинг тарафларини ва қандай олиб борилаётганини билганимизда иш янада осонлашади. Бу билан ҳам ўлкамизни муҳофаза қиламиз, ҳам жанжалдан ғанимат билан чиқишга муваффақ бўламиз. Сўнгги ойларда Оламда муҳим ўзгаришлар бўлди. Энг муҳим ҳодиса Саудия Арабистоннинг нефть нархларини тушириши ва карол Абдулланинг ўлими эди. Карол Салмоннинг тахтга ўтириши ва Вашингтоннинг ишонган одами бўлган Бендерни вазифасидан бўшатиши кутилмаган ҳолат эди. Украина масаласи, ички урушнинг ўлкани парчалаши, ҳамманинг телефони тингланиши, “Charlie Hebdo” ваҳшати, Фергюсон воқеалари, Африкадаги МУСУЛМОН қиёфасидаги террорнинг устидан сиёсий ҳисоблар олиб бориш, ИШИДнинг Ўрта Шарқда таъсирли куч ҳолига келиши, Туркия ичидаги ПАРАЛЛЕЛ операцияларнинг тинмай давом этиши! Бундан ташқари ФОИЗ ЛОББИСИНИНГ Анқарада ўзини иттифоқчи сифатида тутиши...

Бошқа-бошқа бўлиб кўринган бутун бу воқеалар аслида энг катта жанжалнинг қирралари эди. Энг сўнгги воқеа HSBCнинг томоркасига сизиб кирилиши эди. Бу банкнинг рамзий маъноси бизнинг тахминларимиздан жуда кенг.

Бу сўнгги опреация аслида эски ва катта иттифоқнинг давом этаётганини маълум қилди. Путин сайлангач вазифасини бошлар-бошламас банкнинг соҳиби бўлган Яков Ротшильд ва Сорос ўмараётган бутун қазилма бойликларни ўз назоратига олди. Бу оилани калтак остида Россиядан ҳайдаб юборди.  Улар бунга жавобан нефть нархларини тушириш орқали Россия ва Эронга зарба берди.

Лекин бу, намойиш этилаётган фильмнинг биринчи ярми эди. Маълумки, бунинг давомида сюрприз бор эди. HSBC операциясига назар ташласак, БАРОНЛАР билан Путиннинг тўқнашуви давом этаётганини кўрамиз. Аслида Путиннинг Вашингтонга жавоб бериши керак эди. Лекин бундай бўлмади.

Эрве Фальчиани исмли монаколик компьютер муҳандиси HSBC маълумотларини қўлга киритди. У бу маълумотларни Франция ва Германия каби ўлкаларга сотди. MOSSAD дарров Эрвенинг ортига  тушди. Фальчиани эса номаълум куч тарафидан Испанияга олиб кетилди. MOSSADнинг ҳамлаларига қарамай ҳеч зарар кўрмади. Ўқ ўтказмайдиган бронжилетсиз ташқарига чиқмайдиган Эрве Мадридда 8 нафар қўриқчи билан яшаётган эди...

Ишнинг энг қизиқ тарафи  дунёнинг энг кудратли банкидан маълумотларни ўғирлаган Эрвенинг ортида ПУТИНнинг бўлиши. Геннадий Тимченко таниқли рус олигархи. Путин билан Санкт Петербургда битта залда дзюдо машғулотларида танишдилар. Унинг бадавлат кишига айланиши ортида Путин турарди. Электр муҳандиси бўлган Тимченконинг Женевада йилига 100 миллиард долларлик даромад топадиган “GUNVOR” номли ширкати бор эди. АҚШнинг ноқонуний топилган даромадларни текширишни бошлашидан бир кун олдин ширкатини сотди. Европанинг кўплаган жойларида ишлари бор эди. Нефтдан тортиб темир йўл қурилишгача бўлган барча ишни қиларди. Аввалроқ қўлга киритган HSBC махрам ҳужжатларини вақти келганида ошкор қилаётган эди. Обама Нетаняҳудан нафрат этарди. Нетаняҳу бунга қарамай конгресда гапирадиган бўлса, ғалаба қозонган бўлади.

Америка билан Россиянинг енг ичида келишганлигини кўрганлар Исроил картасини, яъни Нетаняҳуни илгари суришди.

Конгресдаги ЖУМҲУРИЯТЧИ сенаторлар Нетаняҳуни тинглаш учун таътилларини ярмида узиб келишди. Оқ уй, демократлар ва Россия бир томонда, Европа иттифоқи билан жумҳуриятчилар бир томонда. Табиийки, бу ерда Хитой ҳам бор. Хитой тарихдаги энг катта нефть сотиб олишни амалга оширди. 4 ой ичида 40 миллиард долларлик нефть сотиб олди. Бир йил ичида яна 150 миллиард долларлик нефть сотиб олишни режалаштирганди. Даромади ҳозирнинг ўзида 100 миллиарднинг устида эди. Шунинг учун СУУДЛАРГА ўз мамнуниятини билдирди. Русларга ҳам “Кучли бўлиб қолишинг керак!” демоқда эди.

Америка Россиядан кейин ёнига ЯДРОВИЙ куч бўлган Ҳиндистонни ҳам тортарди. Хитойни чеклаб қўйиш учун бу шарт эди. Бу вақтда Хитойнинг орқасидаги ГЛОБАЛ САРМОЯ ҳам бекор турмаган эди. Баронлар Саудия Арабистон қироли Салмоннинг йўлини очиб, унинг ўғлини мудофаа вазири лавозимига ўтқазишди.

Шаҳзода Муҳаммад Англияга бормасданоқ ичи-таши тоза инглиз килиб етиштирилган бири эди. Бугунги кунгача Саудия мудофаа вазирлари шубхасиз Американинг хизматкорлари  эди. Энди бу ўзгариб, Британияга хизмат киладигани келди. Бу сўзлар Колумбия университети профессори ва “TIME” мухбири Ян Бреммерга тегишли. У эски мувозанатнинг ўзгарганлигини айтганди. Нефть нархлари тушди, бундан фойда кўрган фақат Хитой бўлди. Орқада Американи секинлатишни истаган Лондон бор эди... Америкадаги кучлари билан бирга Оқ уйга қарши чиқмоқда эди. Улардан бошқа иккинчи императорлик қурилишига изн беришни исташмаётган эди. Бу ерда Хитой ва Туркия жуда муҳим эди. Туркия бутун бу жанжаллар бўлаётган майдон эди. Натижани эса Анқара белгилаб берарди.

Баҳорда Россияда НОРОЗИЛИК МИТИНГЛАРИ режалаштирилаётир. Ҳамма жойда тартибсизликлар бошланиб, Россия бунга ҳарбий кучи билан жавоб беришга мажбур қилинмокчи. Буюк Британия Украинага (Евроосиёга) таянмасдан БУЮК бўлишни уддалай олган ягона давлат эди. Чунки қўлларининг остида Туркия бор. Шу сабабли бошқа қуролга эҳтиёжлари йўқ. Украина эса Европа ва Россия учун жуда аҳамиятли. Россия билан келишган АҚШ учун ҳам...лекин Лондон, Анқарани кимирлатмай назоратда ушлаб турарди. Бу ердаги кучи билан Кипр ва Ўрта Шарқ орасида ШАЙТОН УЧБУРЧАГИ қуриб, ичига олганини эритиб йўқ қиларди. Бу кучни қўлдан чиқариб қўймаслик учун шиддатли ҳужум қилишга тайёр эди. ПУЛ ва ФОИЗ уларнинг энг катта қуроллари эди.

Чунки ичкарида ва ташқарида етарлича одамлари бор. Вайрон қилиш учун келишлари керак. Туркия президенти Эрдўғонга шиддат билан аёвсиз ҳужум қилаётганлар уларнинг ўзгинаси. Ичкаридан янги ўйинчилар тўплашни бошлашди. Иттифоқларини кенгайтиришмоқда. Ҳам олддан, ҳам орқадан келишмокчи.

Эслатма: Фоиз ҳақида матбуотга изоҳ берганларни тамсил этадиган оқимлар фарқли кўринса ҳам, бир-бирига ўхшамаса ҳам аслида хаммаси бир - Дунё фоиз лоббисига хизмат килувчилардир. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш