03.06.2019
168

1 июнь оқшомида Мадриддаги «Ванда Метрополитано» стадионида «Тоттенҳэм» ва «Ливерпуль» клублари Чемпионлар Лигасида финалида ўзаро беллашди.

2-дақиқада Муҳаммад Салоҳ пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. 87-дақиқада Дивок Ориги жарима майдони ичидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Натижада «Ливерпуль» 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида 6-марта (1977, 1978, 1981, 1984, 2005, 2019) нуфузли совринни қўлга киритди.

«Ливерпуль» қаторасига иккинчи мавсумда финалда ўйнади — ўтган йили Юрген Клопп шогирдлари финалда «Реал»га мағлуб бўлганди. Жамоа охирги марта турнирда — 2005 йилда ғолиб чиққанди.

Бу Чемпионлар лигаси тарихида иккинчи марта инглиз жамоалари тўқнашуви бўлди. 2008 йилнинг 21 майида «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» Москвадаги «Лужников» ўйингоҳда ЕЧЛ кубоги учун тўқнашган эди. Ўшанда ўйиннинг асосий вақтида дуранг ҳисоб (1:1) қайд этилгач ўтказилган пенальтилар сериясида «Манчестер Юнайтед» устун келганди (6:5).

Чемпионлар Лигаси

Финал

Тоттенҳэм (Англия) – Ливерпуль (Англия) 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 2, пенальти Салоҳ, 0:2 – 87 Ориги.

kun.uz дан олинди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш