26.09.2019
206

Грипп ва шамоллашга қарши иммунитетни кучайтириш жуда муҳимдир. Бунинг учун табиий маҳсулотлардан фойдаланиш керак. Грипп ва бурун битишидан сақланиш учун муҳим антиоксидант бўлган С витаминини истеъмол қилиш, вужуддаги токсинларни чиқариб ташлашда ва иммунитетни кучайтиришда асосий ролга эга. Бу билан бирга А ва Е витаминлари, темир, рух, омега 3 ёғ кислоталари ҳам муҳим дастакчи ҳисобланади.

Иммунитетни кучайтиришда пробиотик, пребиотик ва лифли маҳсулотлар билан ичак флорасини мувозанатга келтириш ҳам муҳимдир. Хўш, бу табиий маҳсулотлар қайсилар? Истемол қилиш ва диета мутахассиси Неше Жайлон иммунитетни кучайтириш учун нималарни истеъмол қилиш кераклигини маълум қилди.

Ётишдан аввал бир тилим саримсоқ

Саримсоқ вужуддаги микроблар билан курашиб, иммунитетни кучайтиради. Бурун битиши ва гриппга қарши таъсири кучли. Таркибидаги аллицин биоактив компонент саримсоқ чайналганда ёки кесилиб истеъмол қилинганда очиққа чиқиб, фойдаси кўп бўлади. Енгил бурун битиши бўлганда ошқозонингизда муаммо бўлмаса кечаси ётишдан аввал тўғралган бир тилим саримсоқни лимон суви билан ютиб, грипп бўлиш хавфини камайтиришингиз мумкин.

Цитрус меваларнинг сувини ичманг, енг

Лимон, апельсин, мандарин каби С витаминга бой меваларни қиш ойларида истеъмол қилиш гриппдан сақланишнинг энг яхши йўлларидан биридир. Айниқса эрталаб уйғонгач, лимон тилими солинган илиқ сув ичиш лимоннинг антиоксидант таъсири билан кунни яхши бошлашга ва бурун битишининг олдини олишга сабаб бўлади. Лекин қон босими тушириш хусусияти туфайли босими паст юрадиганлар эҳтиёт бўлиши керак. Апельсинни ва бошқа меваларнинг сувинини ичиш ўрнига, қобиғи билан енг.

Сув ичишни унутманг

Хасталикларда вужудимиздан токсинларнинг ва микробларнинг қисқа вақтда чиқиб кетиши учун албатта етарли даражада сув ичиш керак. Айниқса грипп билан бирга келадиган иситмаларда суюқлик йўқотишга қарши кунига 10-12 стакан сув ичиш лозим.

Йўтал учун эхинацея

Асосан шамоллашга қарши дориларда, йўталга қарши томчиларда муҳим манба бўлган эхинацея иммунитетни кучайтириб, устки нафас олиш йўлларини даволашда таъсири катта. С витамини флаваноидлар каби антиоксидантлар билан бойитилган эхинацеяни қайнаган сувнинг ичига бир тутам солиб, қопқоғини бекитинг ва дамлаб қўйинг. Кунда бир пиёладан ичишингиз мумкин. Лекин ҳомиладорлик вақтида ичмаслик керак.

Маврак (шалфей) томоқдаги шамоллашни кетказади

Маврак таркибидаги учувчи компонентлар воситасида айниқса грипп ва шамоллаш олиб келадиган томоқ ва оғиздаги мовуқни, инфекциянинг олдини олишда ёрдамчи бўлади. Тайёрлаш шакли жуда муҳим: бир тутам мавракни қайнаган сувга солиб, 5 дақиқа дамлаб қўйиб, хоҳ бир пиёла ичиш, хоҳ ғарғара қилиш мумкин. Лекин кўп миқдорда ва ҳар куни истеъмол қилиш эркакларда гормонал ўзгаришларга, ҳомиладорларда эса қонаш хавфини орттириб, эрта туғишга сабаб бўлади.

Ҳафтада икки кун балиқ

Омега 3 ва протеинга бой балиқ таркибидаги А ва В гуруҳли витаминлар орқали иммунитетни кучайтиради. Айниқса балиқ масуми бўлган қиш ойларида ҳафтада 2-3 кун қовурилган, димланган балиқ истеъмол қилиш грипп ва бурун битишига қарши даводир.

Исмалоқ суякларни мустаҳкам қилади

Таркибидаги С ва Е витаминлари билан иммунитетни кучайтириб, шамоллаш ва гриппдан сақлайди. Инфекция ва саратонга қарши курашадиган моддаларга эга исмалоқ таркибидаги темир, кальция ва магний билан суякларни мустаҳкамлашга ҳам фойдаси бор.

Қуруқ меваларни қовурмасдан истеъмол қилинг

Асосан бодом, писта ва ёнғоқ каби ёғли мевалар таркибидаги Е витамин, рух, магний, омега 3 каби ёғ кислоталари, витамин ва минерал таркиби туфайли иммунитетни кучайтиради. Кунига бир ҳовуч истеъмол қилиш мумкин. Писта ва бодомни қовурмасдан, хомлигича истеъмол қилган фойдали.

Кошениль ҳашаротининг кучидан фойдаланинг

Асосан қизил рангни берадиган антоциан компоненти орқали иммунитетни кучайтирадиган анор гриппдан саратонгача кўплаб хасталикларга фойдали. Айниқса анор сувини сиқиб ичиш ўрнига катта анорнинг ярмини истеъмол қилиш янада соғлиқ учун фойдали.

Пробиотик ва пребиотик маҳсулотларни давомли истеъмол қилганда ичак флорасини ва иммунитетни кучайтириб, грипп ва шамоллашдан сақланишга ёрдамчи бўлади. Қатиқ таркибидаги лактик кислота билан микробларга қарши вужуднинг ҳимояланиш тизимини кучайтиради.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш