26.09.2019
411

Покистон бош вазири Хон Туркия, Покистон ва Малайзиянинг исломофобия вужудга келтирган қийинчиликлар билан курашиш учун инглиз тилида ҳамкорликда телеканал ташкил этишга қарор қилишганини билдирди. Tуркия президенти Эрдўғон, Малайзия бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад ва Покистон бош вазири Имрон Хон БМТнинг 74-йиғилиши учун борган Нью-Йоркда тўпланишди.

Хон ушбу йиғилиш ҳақида “Эрдўғон, Маҳатҳир ва мен бугунги йиғилишда уч ўлка ҳамкорликда исломофобия вужудга келтирган муаммолар билан курашиш ва муқаддас динимиз ислом ҳақида нотўғри фикрларни тузатиш учун инглиз тилида бир телеканал ташкил этишга қарор қилдик” деди.

Одамларнинг мусулмонларга қарши бирлаштирадиган нотўғри тушунчаларини бу йўл билан тузатилишини билдирган Хон “Диний қадриятларга ҳақорат масаласи тўғри шаклда тушунтирилади. Одамларга маълумот бериш ва таълим бериш учун мусулмонларнинг тарихини англатадиган фильм ва сериаллар ишлаб чиқилади ва мусулмонлага хос махсус канал очилади” деди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш