27.09.2019
362

Грузия ташқи ишлар вазири Залкалиани “Сўнгги 11 йилда бу каби учрашув ва алоқа бўлмаган” деди.

Россия ва Грузия ташқи ишлар вазирлари 2008йилда юз берган Жанубий Оcетия урушидан кейин илк бор Нью-Йоркда учрашишди.

Россия ташқи ишлар вазирлигидан берилган баёнотда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров грузиялик ҳамкасби Давид Залкалиани билан бирга БМТнинг 74-йиғилиши доирасида бир орага келганлигини билдирди.

Швейцария бошчилигида ўтказилган учрашувда икки томонлама алоқалар билан минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама этилди.

Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани ҳам Грузия матбуотига берган интервьюсида “Сўнгги 11 йилда бу каби учрашув ва алоқа бўлмаганди” деди.

Жанубий Осетия масаласини муҳокама қилганлигини айтган Залкалиани “Россия дастаклаётган Жанубий Осетия Грузия билан чегарасини кенгайтиришда давом этмоқда” деди.

Залкалиани Грузиядан бир тарафлама мустақиллигини эълон қилган Абхазия билан Жанубий Осетидаги ўзгаришларни БМТ йиғилишида бутун халқаро ҳамкорларига билдирганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Грузия армияси билан Россия дастаклаган абхазиялик айрилиқчилар орасида 1992-1993 йилларда 13 ой давомида уруш давом этган.

2008 йили эса Россия билан Грузия орасида Жанубий Осетия уруши деб номланган уруш келиб чиқди. Урушдан кейин Россия дастагидаги Абхазия ва Жанубий Осетия минтақалари бир тарафлама Грузиядан мустақиллигини эълон қилганди.

Россия бу икки минтақанинг мустақиллигини тан олди. Грузия эса бунга қарши Россия билан дипломатик алоқаларни узди. Икки ўлка орасида дипломатик алоқаларнинг узилишидан кейин воситачи ролини Швейцария ўз зиммасига олганди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш