09.10.2019
201

Исроилнинг шимолида (тарихий Фаластин ҳудудида) 5 минг йиллик эканлиги тахмин қилинаётган режали антик шаҳарнинг харобалари топилди.

Исроил қадимий тарих қўмитаси томонидан эълон қилинган ёзма баёнотда Хориш шаҳри атрофида олиб борилаётган йўл қурилиши жараёнида топилган антик шаҳар 65 гектар майдонни эгаллаб, тахминан 6 мингга яқин аҳолиси бўлган.

Эрта бронза даврида қурилганлиги тахмин қилинаётган шаҳарда йўллар ва маҳаллалар режали шаклда иншо этилиб, ичида ибодатхона ҳам бўлганлиги айтилмоқда. Шаҳар қаъла девори билан ўралган бўлиб, аҳолиси деҳқончилик ва бошқа шаҳарлар билан тижорат қилиш билан шуғуланган.

Қўмита ушбу шаҳар ҳақида “Топилган шаҳар минтақамизда бронза даврининг Нью-Йорки бўлган. Шаҳарда минглаб одам яшаган бўлиб, космополит ва режали қурилган” деб маълум қилмоқда.

Икки ярим йил давом этган қазилма ишларида одам ва ҳайвонларнинг кичик ҳайкалчалари, сопол идиш қолдиқлари ва баъзилари Мисрдан келтирилганлиги таъмин этилаётган турли жиҳозлар топилган. Жами 4 миллионга яқин артефакт топилди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш