15.10.2019
121

Тожикистон аҳолисининг 70%га яқини хорижда меҳнат қилаётган яқинлари юборган пул билан кун кечиради.

Тожикистондаги ишсизлик ва иш ўринлари етишмаслиги сабабли аҳоли иш излаб Россияга кетмоқда. Йилиги 1 миллиондан ортиқ Тожикистонлик ватандош хорижга ишлашга боришга мажбур бўлмоқда.

Лекин сўнгги йилларда Тожикистон ва Россия орасидаги статистикаларда бир-бирига мос келмайдиган рақамлар кўп учрамоқда. Россия ўлкадаги меҳнет муҳожирлари сони 1 миллиондан ошиб кетганлигини айтса, Тожикистон эса 500 мингга яқин ватандоши Россияда эканлигини билдирмоқда.

Тожикистон миллий банк тадқиқот институти ўтказган сўровнома тожик оилаларининг 70%га яқини меҳнат муҳожирларидан келган пул билан кун кечиришини аниқлади. Сўровнома 2000 дан ортиқ ватандош орасида ўтказилди.

Марказий банкдаги тадқиқотчилар ҳар 5-6 пул олувчи уй қуриш ёки кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олиш учун маблағ тўплаётганини, 11% эса тўй ёки бошқа заруратлари сарфлаётганини аниқлади. Меҳнат муҳожирлари юборган пулни қабул қилувчиларнинг қолганлари маблағни автомобиль ёки заргарлик буюмлари сотиб олишга, бизнесини ривожлантиришга сарфламоқда.

Россия марказий банки 2018 йили Тожикистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 2,5 миллиард доллар бўлганлигини ва 2019 йилнинг биринчи ярмида 1,1 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди.

Тожикистон миллий банки тарафидан ўтказилган сўровномага кўра, 2019 йили юборилган пул жўнатмаларининг 78%и асосан Россиядан келган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш