15.10.2019
194

АҚШ Суриядаги ҳарбий операциялар учун Туркияга биринчи санкцияларини киритди. Санкция рўйхатига Туркиянинг энергетика вазирлиги, мудофаа вазирлиги, бундан ташқари мудофаа вазири Хулуси Акар, энергетика вазири Фотиҳ Дўнмез ва адолат ва тикланиш партияси раис ўринбосари Сулаймон Сўйли киритилган.

Ушбу санкциялар Суриядаги вазият учун киритилди. Давлат котиби Майк Помпео “Туркия Суриядаги ҳарбий операцияларни тўхтатиши учун АҚШ президенти Дональд Трамп босим ўтказиш мақсадида санкциялар бўйича фармонга имзо чекди” деб маълум қилди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш