22.10.2019
139

Ўзбекистон президенти Мирзиёев “Ҳозирги кунда дунё миқёсида ўзбек тилида гаплашадиганлар сони 50 миллионга яқинлашди. Бу эса ўзбек тилининг дунёдаги энг буюк тиллардан бирига айланаётганини кўрсатмоқда” деди.

Ўзбекистонда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкентда расмий тадбир ўтказилди. Президент Мирзиёев ўз нутқида дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тилининг ўзбек халқи учун улкан қадрият, мустақил давлатнинг рамзи ва тенгсиз маънавий бойлик эканлигини айтди.

Мирзиёев ўзбек тили ва адабиёти 60 га яқин ўлкадаги кўплаб университетларда ўқитилишига эътибор қаратди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши Ўзбекистон мустақилликка эришмасдан аввал 1989 йил 21 октябрда бўлганлигини ёдга солган Мирзиёев бунинг осонликча бўлмаганлигига урғу берди.

Жорий йилдан бошлаб 21 октябрь “Ўзбек тили байрами” сифатида давлат байрами этиб белгиланди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш