31.10.2019
102

Ўзини дунёда “Демократия ҳимоячиси” деб пеш қилувчи АҚШнинг тарихига бир назар ташласак, турли баҳоналар билан кўплаб қатлиомлар уюштирганлигига гувоҳ бўламиз. Буларнинг энг йирикларини қуйида келтириб ўтамиз:

* Америка қитъаси кашф этилган даврда 70 миллион қизил терили (индеец) ўз ватанларида қатл этилди. АҚШ мана шу қатлиом устига қурилди.

* 16-аср ва 19-аср оралиғида 15 миллион африкалик қул сифатида Америка қитъасига келтирилди. Ўттиз беш миллион африкалик эса қийноқ ва ғайриинсоний муомала туфайли ҳалок бўлди.

* АҚШ 1945 йили Японияга икки атом бомбаси ташлаб, 350 минг одамнинг ўлимига ва минглаб инсонларнинг ногиронга айланишига сабаб бўлди.

* 1945 йили Германиянинг Саксония штатининг пойтахти бўлган Дрезденни уч кун давомида ҳаводан бомбардимон қилган АҚШ асосан аёллар ва ёш болалардан иборат 200 минг одамни ўлдирди.

* 1950 йили Америка ҳарбий самолётлари тарафидан уч йил бўйи бомбардимон қилинган Шимолий Кореяда тўрт миллионга яқин одам ўлди.

* 1950 йили Гватемалада МРБ (CIA) дастаги билан амалга оширилган тўнтаришда 200 минг гватемалалик аҳоли ўлдирилди.

*1955 йили Индонезия, Лаос, Камбоджада кўплаб қонли CIA операциялари ўтказилди.

* 1950-1959 йилларда Кубада 60 минг киши АҚШ ҳомийлигидаги Батиста кучлари тарафидан қатл этилди.

* 1962-1975 йилларда АҚШ Вьетнам уруши даврида уч миллион тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлди. Вьетнам урушида АҚШ тинч аҳолига нисбатан заҳарли газ ишлатиб, қатлиом уюштирди.

* АҚШ 1991 йили биринчи кўрфаз уруши деб номланган урушда Ироқни ишғол қилиб, юзминглаб инсонларни ёстиғини қуритди. Ироққа олти ҳафтада 85 минг тонна бомба ташланди. Урушда 113 минг тинч аҳоли ҳалок бўлди.

* 1991 йилдан 1998 йилгача АҚШ истилосидаги Ироқда очлик ва юқумли касалликлар дастидан ярмидан кўпи ёш болалардан иборат бир миллиондан ортиқ ироқлик ҳаётдан кўз юмди.

* 2001 йил 11 сентябрда Дунё савдо маркази, Пентагон ва Оқ уйни нишонга олган терактлардан сўнг Америка Афғонистонни ишғол қилди. Шу ишғол пайтида АҚШ 150 минг тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлди.

* 2003 йили Ироқни яна ишғол қилган АҚШ бир миллиондан ортиқ ироқликни қатл этди. АҚШ ҳужумлари натижасида 4,7 миллион ироқлик ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. АҚШ бу қатлиомига “Ироқни мустақил қилиш операцияси” деб ном берди.

* АҚШнинг эркатой боқимандаси ва қурол билан таъминлаётган Исроил юз минглаб фаластинликни ўлдирди. Исроил АҚШ хомийлигида ҳамон қатлиомини давом эттирмоқда.

* 2011-2018 йилларда АҚШ Ўрта Шарқ сиёсати доирасида Сурия ва Ироқ учун қуроллантирган PKK-PYD ва ИШИД террор ташкилотларидан фойдаланиб, минтақада 100 минглаб одамнинг ўлимига ва беш миллиондан ортиқ сурияликнинг ватанини тарк этишига сабаб бўлди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш