18.11.2019
61

Канаданинг Бритиш Колумбия штати католик архиепископлиги ўлка тарихида илк бор черков томонидан ўтказилган суриштирув натижасида 1950 йилдан шу кунгача 36 та попнинг 29 ёш болага жинсий тажовузда бўлганлигини маълум қилди.

Канадада илк бор жамоатчиликка ошкор қилинган юқоридаги суриштирув натижалари ўлканинг расмий телеканали “CBC”даги “The Fifth Estate”номли дастурида эфирга узатилди.

Дастурнинг тадқиқотчилари тарафидан бироз аввал бошланган тадқиқотда ўлка миқёсида 60 архиепископлик ва епископликка мурожаат қилиниб, ўтмишда қанча попнинг жинсий тажовузда бўлганлиги сўралди.

Дастурнинг охирида шу вақтгача фақатгина Бритиш Колумбия штати католик архиепископлиги тарафидан ўтказилган суриштирув ишларида 36 попнинг 29 нафар ёш болага жинсий тажовузда бўлганлиги аниқланди.

Бритиш Колумбия штати католик архиепископлиги попларнинг жинсий тажовузига учраган қурбонларнинг тирик бўлганларига чақириқ билан чиқиб, уларга мурожаат қилишларини сўради.

Папа Франциск ўтган йили Ватиканда роҳибларга қарши давом этаётган 2 минг жинсий тажовуз давоси борлигини ва католик оламининг шармандали ҳолига келган попларнинг жинсий тажовуз ҳодисалари энг кўп АҚШда эканлигини маълум қилди. АҚШ католик архиепископлиги тарафидан 2004 йили ўтказилган суриштирувга кўра, ўлкада 1950-2002 йиллар мобайнида 4 мингдан ортиқ католик роҳиб 10 минг 667 ёш болага жинсий тажовуз қилиш билан айбланган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш