04.03.2020
59

Туркистонда Наврўз байрамини нишонлаш 14 мартдан бошланиб, 25 мартда якунланади.

Байрамга тайёргарлик ва бошқа муҳим масалалар бугун вилоят ҳокими Умирзоқ Шукеев расилигида ўтган йиғилишда муҳокама қилинди.

Вилоят марказида анъанавий миллий ўйинлар (улоқ, қозоқ кураши каби) ташкиллаш режалаштирилган. Бундан ташқари, оқинлар беллашуви, қозоғистонлик қўшиқчилар иштирокидаги концертлар, турли фестиваль ва мусобақалар ўтказилади.

Йиғилишда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Нурбек Бадирақов маълумотига кўра, жорий йилда экиш учун 825,4 минг гектар ер тайёрланган.

Йилда 2-3 марта ҳосил олиш режалаштирилган. Баъзи экинларни йиш ўртасида эккан деҳқонлар эхрта баҳорда биринчи ҳосилни олишни кўзламоқда.

Бу учун баҳорги дала ишларига 37 минг тонна арзон ёқилғи ажратилди.

Бундан ташқари, йиғилишда зараркунандаларга қарши профилактика ишлари ҳам муҳокама этилди. Жорий йилда вилоятда 170 минг гектар майдон ерга чигирткаларга қарши кимёвий ишлов берилди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш