09.03.2020
67

Душанба куни биржалар очилгач, Осиё бозорларида нефть нархи 31%га тушиб кетди. Бу жума куни ОПЕК давлатлари нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келиша олмаганларидан кейин юз берди.

Йирик нефть ишлаб чиқарувчиси бўлган Саудия Арабистон “Brent” маркали нефть нархи бир баррелга 31 долларга пасайгач, расмий нархларни туширишни эълон қилди.

Коронавирус ёйилиши туфайли жаҳон бозорида ортиқча нефть пайдо бўлди. Келишув амалга ошмагач, ишлаб чиқарувчилар бундан қутула олишмаяпти.

Бундан ташқари, аввалги келишувлар ўз кучини йўқотди. Шунинг учун 1 апрелдан барча нефть қазиб олишдаги тақиқлар бекор қилинади.

Февраль ойи охирида “Brent” маркали нефть нархи бир баррель учун 50 доллар эди. 6 март куни ОПЕК келишуви амалга ошмагач, нефть нархи 9%га пасайиб, 45 долларга тушганди.

Бу ҳолат сўнгги бор 1991 йил Форс кўрфазидаги урушдан кейин илк бор юз бермоқда.

“Goldman Sachs” тахминларига кўра, нефть нархи янада пасайиб бир баррель учун 20-30 доллар атрофида бўлиши кутилмоқда.

Жаҳон бозорида нефть нархининг тушиб кетиши Қозоғистон валютасига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бугун валюта айирбошлаш пунктларида 1 доллар 398-399 тенгедан сотилмоқда. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш