10.03.2020
54

Франциянинг маданият вазири Франк Ристер COVID-19 коронавирусини юқтириб олди. Бу ҳақда “Франс Пресс” агентлиги вазир девонхонасига таянган ҳолда хабар берди.

Агентлик “Вазир қон таҳлиллари ижобий натижа берди” деб маълум қилди. Ҳозирда вазир Париждаги ўз уйида қолмоқда.

Агентликнинг таъкидлашича, Ристер ўтган ҳафта Миллий йиғилишда бир неча кун иштирок этган. Ушбу йиғилишда иштирок этган 5 нафар депутатда ҳам коронавирус аниқланган.

Душанба кунги маълумотларга кўра, Францияда коронавирус билан касалланганлар сони 1412 кишига етди, 25 нафари эса ҳаётдан кўз юмди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш