12.03.2020
95

АҚШ президенти Дональд Трамп жума кечасидан бошлаб Европадан келадиган бутун саёҳатларни 30 кун давомида вақтинча тўхтатганлигини, Англиянинг бундан мустасно эканлигини маълум қилди.

Трамп АҚШнинг янги коронавирус (Сovid-19) эпидемиясига қарши тадбирлар бўйича аҳолига маълумот берди.

“Европа иттифоқи керакли чора-тадбирларни олишда муваффақиятсизликка учради” деган Трамп АҚШга бу ўлкалардан келаётган одамлар орқали вирус тарқалаётганига эътибор қаратди.

Трамп соғлиқни сақлаш ходимлари билан учрашгандан кейин АҚШ халқининг соғлигини ҳимоялаш учун “кучли, лекин керакли” тадбирлар олганини таъкидлаб, “Янги ҳолатларнинг олдини олиш учун жума кечасидан бошлаб Европадан келадиган бутун саёҳатларни вақтинча тўхтатамиз” деди.

Бу тақиқлар тижорат ва юк ташишга таъсир кўрсатмаслигини билдирган Трамп Англия ҳам бундан мустасно эканлигини айтди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш