14.03.2020
67

АҚШнинг илғор технология гигантларидан бўлган “Microsoft” ширкати асосчиси ва технологик маслаҳатчиси Билл Гейтс директорлар кенгашини тарк этди.

Шунингдек, у “Berkshire Hathaway инвестиция фонди директорлар кенгаши таркибидан чиқишга ва хайрия ишларига эътибор қаратишга қарор қилди. У Microsoftда бош директорнинг маслаҳатчиси сифатида ишлашда давом этади.

Гейтс  “Microsoft ҳар доим менинг ҳаётимнинг муҳим қисми бўлиб қолади ва мен Сатя Наделла [корпорация бош директори] ҳамда техник раҳбарият билан компания қарашларини шакллантириш ва улкан мақсадларга эришиш бўйича ҳамкорлик қилишда давом этаман” деди.

Гейтс “Microsoft”га 1975 йилда тадбиркор Пол Аллен билан биргаликда асос солган. У 2008 йилга қадар компаниянинг бош директори бўлган - кейин Гейтс рафиқаси Мелинда билан бирга ташкил этган хайрия жамғармасига (Bill&Melinda Gates Foundation) кўпроқ эътибор бериш учун бу лавозимни тарк этди. Тадбиркор “Microsoft” директорлар кенгашини 2014 йилгача бошқарган, сўнг бу лавозимни мустақил директор Жон Томпсон эгаллади.

Гейтс “Microsoft”нинг тахминан 1 фоиз акцияларига эгалик қилади. “Forbes” журнали унинг бойлигини 103,6 миллиард долларга баҳолаган. У дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринда (“Amazon” бош директори Жефф Безосдан сўнг).


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш