14.03.2020
50

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов ўлкада 3 нафар кишининг коронавирусга чалинганлигини маълум қилди.

Қозоғистондаги илк коронавирус хастаси 9 март куни Германиядан учиб келди. У билан бирга келган 73 нафар йўловчилар аниқланиб, карантинга жойлаштирилади.

Иккинчи касал 12 март куни келди. У билан бирга келган 12 киши, жумладан экипаж аъзолари ҳам дарҳол Алматидаги инфекцион стационарга карантинга жойлаштирилди.

13 март куни Алматига Германиядан учиб келган икки нафар Қозоғистон ватандошида коронавирус инфекцияси аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазири Биртанов “Ҳурматли ватандошлар, ҳозир мураккаб вазиятдамиз. Биз ҳозир врачларимизни, чегара хизматчилари ва полиция ходимларини қўллаб-қувватлашимиз керак. Улар оғир ишни амалга оширмоқда.

Имкон борича учрашув, тадбир ва тўйларга борманглар. Уйингизда бўлинг. Уйда ҳам қиладиган ишлар топилади. Масалан китоб ўқиш, фильм томоша қилиш. Ҳозирча мана шундай тавсиялар. Имкон борича уларга амал қилинг. Шунда барча муаммолар ҳал бўлади” деб гапирди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш