18.03.2020
72

Нур-Султон ва Алмати шаҳарларида 2020 йил 19 март соат 00:00 дан бошлаб карантин эълон қилинди.

Шаҳарга барча турдаги транспорт воситалари ва одамларнинг кириб-чиқиши тақиқланди. Қуйида келтирилган гуруҳлар бундан мустасно:

1. Карантиндан аввал шаҳардан чиққан Нур-Султон ва Алмати шаҳрида доимий яшовчи аҳолининг уйига қайтиши мумкин.

2. Шаҳарга карантиндан аввал кирган бошқа вилоят аҳолиси шаҳардан чиқиши мумкин.

3. Аввалроқ хорижга чиққан Қозоғистон ватандошлари ўз уйларига қайтишлари мумикн.

4. Аввалроқ Қозоғистонга кирган хорижликлар ватанига қайтиш мақсадида самолётда учиб кетиш учун шаҳарга киришлари мумкин.

4. Хорижликлар (ватандошлиги йўқ шахслар), Қозоғистон ҳудудида яшаш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага эга бўлганлар.

5. Хорижга даволаниш учун бораётган Қозоғистон ватандошлари зарурий ҳужжатларни тақдим қилган тақдирда.

6. Ўлка ва хорижий давлат дипломатлари ва уларнинг оилалари, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги таклифи билан ўлкага келган хорижий делегация ва халқаро ташкилот ходимлари.

6. Халқаро юк ташиш автотранспорт ҳайдовчилари, темир йўл машинистлари, ҳаво ва денгиз экипажлари.

7. Қозоғистон ватандошининг оиласи ҳисобланган чет элликлар (ҳужжат билан тасдиқлаш шарти билан).

8. Нур-Султон ва Алматида шаҳрида ишловчи шаҳар атрофида яшайдиган аҳоли.

9. Авиа ва темир йўл транзит йўналиши билан ҳаракатланаётган Қозоғистон ватандошлари.

10. Бошқа алоҳида ҳолатлар шаҳарнинг коронавирусга қарши штаби томонидан индивидуал тартибда кўриб чиқилади.

Ҳозирги вақтда ўлкада 33 коронавирус билан касалланганлар қайд этилган. Улардан 15 нафари Алмати шаҳрида, 18 нафари Нур-Султон шаҳрида қайд этилган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш