20.03.2020
42

Каспий денгизининг Озарбайжонга тегишли бўлимида соҳилдан 120 км масофада янги нефть манбаси топилди.

Озарбайжон давлат нефть ширкати “SOCAR”дан берилган маълумотда Норвегиянинг “Equinor” ширкати билан ҳамкорликда олиб борилган ишларда “Қорабоғ” номи берилган  манбада 60 миллион тонна заҳира топилганлиги аниқ бўлди.

Топилган нефть “SOCAR” ва “Equinor” тарафидан ҳаморликда қайта ишланади.

Каспий денгизида 1959 йилдан буён маълум бўлган Қорабоғ манбасида 1997-98 йиллари қидирув ишлари олиб борилганди. Ўша даврда етарли заҳира топилмаганлиги учун ишлар вақтинча тўхтатилганди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш