03.04.2020
174

Ҳозир коронавирус ҳақида жуда кўп маълумотлар тарқаб кетган. Биз улар ичидан энг муҳим ва ҳақиқатга тўғри келадиганларини танлаб, сизларга ҳавола қиламиз.

Факт 1. Covid-19 ва SARS-CoV-2 иккови бир хил вирус эмас. Covid-19 – бу янги коронавирус юқишидан келиб чиқадиган касаллик. SARS-CoV-2 – эса вируснинг номи.

Факт 2. CoV – бу “CoronaVirus”(коронавирус)нинг қисқартирилган шаклиАтрофида тиканга ўхшаш қуёш тожини эслатувчи ўсимталари бўлганлигини учун шундай номланади. Ушбу вирус оиласига 40 га яқин вируслар киради.

Факт 3. Коронавируслар “биологик қаллоблар”дир. Чунки ҳар бир тиканининг учи фойдали модда молекуласига тақлид қилади. Шу сабабли ҳужайра рецепторлари уни хурсандлик билан ўзига қабул қилади. Тиканнинг орқа қисмидан эса ҳужайрага вирус кириб келади. Вирус юқиши шу тариқа амалга ошади.

Факт 4. “Янги коронавирус” атамаси (novel ёки nCoV) аввал бу вирус нафақат мутахассисларга, балки бизнинг ҳужайраларимизга номаълум бўлганлигини билдиради.

Факт 5. Шунча йиллик эволюция натижасида иммунитет тизимимиз кўплаб маълум инфекциялар билан курашишни ўрганган. Лекин янги коронавирус билан қандай курашишни билмайди. Шу сабабли уни енгиш қийин ва юқтириб олиш жуда осон.

Факт 6. Вирус ҳужайрага киргач унинг устидан “ҳукмронлик” ўрнатади ва одатдаги оқсил ўрнига ўзининг чексиз нусхаларини ишлаб чиқаришга мажбурлайди. Занжир реакцияси бошланади. Натижада ҳужайра ўлади, лекин эгаси вирус тарқатувчига айланади.

Факт 7. Касалликнинг бошланғичида коронавирус томоқ ва юқори нафас олиш йўлларида фаол кўпаяди. Кейинчалик инфекция пастга тушиб, ўпкага боради.

Факт 8. Шунинг учун касалликнинг биринчи симптоми йўталдир. Ундан кейин бадан ҳарорати кўтарилади.

Факт 9. Ухандаги 30% касалларда касалхонага келтирилган вақтда ҳам бадан ҳарорати нормал ҳолатда эди. Шу сабабли бадан ҳарорати касалликнинг асосий симптоми эмас.

Факт 10. Кўпгина касалларда (18%) ҳатто йўтал ҳам бўлмайди. Касаллик ҳеч қандай симптомларсиз кечиши мумкин. Одам ўзининг вирус юқтирганлигини ҳам билмайди.

Факт 11. Шунга қарамай, симптомсиз хаста барибир фаол инфекция тарқатувчиси бўлиб, бошқаларга юқтириши мумкин.

Факт 12. Агар Covid-19 енгил бўлса, симптомлари одатдаги мавсумий гриппга ўхшаш бўлади: қуруқ йўтал, ҳарорат кўтарилиши, умумий мадорсизлик, баъзан мушаклар ва бош оғриши.

Факт 13. Коронавируснинг ғайриоддий симптомларидан бири бу – таъм ва ҳид сезишнинг йўқолишидир.

Факт 14Янги коронавирус тарқатувчиси вирус юқиши билан атрофидагиларга хавфли бўлади. Яъни унда касалликнинг дастлабки симптомлари пайдо бўлишидан анча аввал бошқаларга вирус юқтириши мумкин.

Факт 15Вирус қанча кўп ҳалокатли бўлса, у шунчалик кам тарқалади. Ўз хўжайинини ўлдирган вирус энди бошқаларга юқмайди. Шу боис вирус ҳалокатли шаклга камдан-кам айланади.

Факт 16. SARS-CoV-2 – ўз хўжайинини вирус тарқатувчисига айлантиради, лекин касаллик дарров билинмайди ёки умуман билинмайди. Шу сабабли тарқатувчи яна бир неча одамга вирус юқтириши мумкин.

Факт 17Ўртача олганда ҳар бир коронавирус тарқатувчиси 2 тадан 4 тагача соғлом кишига касаллик юқтириши мумкин.

Факт 18Жанубий Кореяда касаллар сони 30 га етгунча вирусни изоляция қилиб туришди. Лекин 31-хаста бўлган аёл бирваракай 1200 кишига вирус юқтирди.

Факт 19. Бу аёл жуда диндор бўлиб, йўтал ва юқори бадан ҳароратига қарамай черковга боришда давом этган.

Факт 2010 кун ичида Жанубий Кореяда хасталар сони 30 тадан 5000 гача ошиб кетди.

Факт 21. Covid-19 нинг ўлим даражасини ҳисоблаш қийин, лекин ҳозирги маълумотларга кўра 1-3% деб баҳоланмоқда.

Факт 22Бу мавсумий гриппдан 20 баравар юқори, лекин ўтмишдошлари бўлган SARS (10%) ва MERS (25%)дан жуда ҳам ортда.

Факт 2370 ёшдан ошганлар орасида ўлим ҳолати 5%ни, 80 ёшдан ошганлар орасида эса 10%ни ташкил этади.

Факт 24Пандемия зудлик билан ривожланмоқда. Дастлабки диагноздан касаллар сони 100 мингга етгунча 67 кун ўтди, иккинчи 100 минг киши эса 11 кунда хасталанди, учинчиси 4 кунда.

Факт 25Ҳар суткада касаллар сони учдан бирига кўпаймоқда.

Факт 26. SARS-CoV-2 қаердан келиб чиққани аниқ эмас, лекин унга ўхшаган вируслар кўршапалак ва панголинларда учрайди.

Факт 27Жарроҳлик ниқоблари вирусдан сақламайди. Вирус жуда ҳам кичик бўлгани учун ниқоб тешикчаларидан бемалол ўта олади.

Факт 28. Вирус ўлчамини тасаввур қила олиш учун мисол келтирамиз: Игна учига вируснинг 100 миллион нусхасини жойлаштириш мумкин.

Факт 29Касал одам йўталганда ундан майда сўлак томчилари учади. Бу томчиларнинг ҳар бирида миллирадлаб вирус зарралари бўлиши мумкин.

Факт 30Ниқобни ўзидаги вирусни бошқаларга юқтирмаслик учун тақиш лозим. Лекин бу ҳам 100%лик натижа бермайди.

Факт 31. Уй ҳайвонлари коронавирус тарқатувчиси бўлиши мумкин эмас. Ҳозиргача биронта мушук ёки кучукдан одамга коронавирус юққанлиги қайд этилмаган.

Факт 32. Лекин вирусни касал одам кириб чиқиб кетган бўм-бўш хонадан юқтириб олиш мумкин.

Факт 33Ҳавода коронавирус 3 соатгача тирик қолади (яъни соғлом одамга юқиши мумкин).

 Факт 34Пластик ва пўлат жисмларда SARS-CoV-2 уч кунгача сақланиб қолади, қоғоз ва картонда эса бир суткагача хавфи давом этади.

Факт 35. Шунинг учун профилактиканинг асосий ва энг муҳим воситаси кўчага чиқиб киргандан кейин қўлни совунлаб ювишдир.

Факт 36. Антибиотиклар коронавирусга қарши фойдасиздир.

Факт 37Коронавирусга қарши вакцина 2021 йилнинг ўртаси ёки охиридан олдин топилмайди.

Факт 38Эҳтимол вакцина умуман топилмаслиги ҳам мумкин. ВИЧга қарши вакцинани бутун дунё 35 йилдан бери топа олмаяпти.

Факт 39Кўплаб хасталарга (80%дан ортиқврачлар ёрдами умуман керак бўлмайди. Улар уйида гриппга қарши дорилар ёрдамида даволаниб, ўртача бир ҳафталарда соғайиб кетишади.

Факт 40Аксириш коронавирус белгиси эмас. Йўтал симптом, аксириш эса симптом эмас.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш