05.05.2020
177

Мақтаарал туманидаги иккита аҳоли пункти сув тошқинидан кейин бошқа жойга кўчирилмоқчи. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир вилоят ҳокимлиги Жана Турмыс ва Женис поселкаларидаги уйларни кўчириш ҳақида ўйлашмоқда.

Қалқаманов “Ушбу масалани ҳам аҳолининг ўзи, ҳам вилоят ҳокими кўтариб чиқди. Ушбу поселкалар Мақтаарал туманининг энг пастки нуқтасида жойлашган. Улар тошқиндан биринчи бўлиб зарар кўришди. Ушбу поселкаларда деярли 100% участкани сув босган. Биз шу уйларни бошқа жойга кўчирмоқчимиз. Ҳозир муносиб жойни топиб, вилоят ҳокими ва давлат комиссиянинг қарорини кутмоқдамиз” деди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш