06.05.2020
254

Нейрология мутахассиси доктор Дуйгу Айгун озиқланиш ва уйқу тартибини таъминланиши, кўп сув ичиш ва дориларни саҳар ва ифтор вақтларига мослаб ичиш бош оғриғига қарши ҳимоялашини сўзлаб, рўза ва бош оғриғи алоқаси ҳақида маълумот берди.

Бош оғриғини кундалик турмушга салбий таъсир қиладиган, яшаш сифатини туширадиган бир оғриқ эканлигини таъкидлаган Дуйгу Айгун “Кўплаб одамлар бош оғриғини ўзида ҳис этиб кўрган. Бош оғриғининг бошланиш жойи, тез-тезлиги, қанча вақт ва қанчалик кучли оғриши ҳар бир одамда ўзгача бўлади. Тетиклаштирувчи факторларнинг маълум бўлиши бизга ёрдамчи бўлганидек, бош оғриғини даволашда ҳам муҳимдир. Шу сабабли овқатланиш тартибининг ўзгариши, очлик, гипогликемия, суюқликнинг камайиши, чарчоқ, уйқусизлик, ортиқча уйқу, стресс, менструация, баланд товуш, ёруқ нур ва парфюмерия каби жисмоний тасъирлар ҳам бор” деди.

Айгун “Рўза тутиш билан бирга овқатланиш тартибининг ўзгариши, узоқ давом этган очлик, чанқоқ, кофеинли ичимлик истеъмолининг бирданига тўхтатилиши рамазонда бош оғришига сабаб бўлади. Бош оғриғи турли гуруҳларга бўлинади. Рамазон ойида асосан мигрен типли бош оғриғи бўлган кишиларда тез-тез ва шиддатли оғриқлар учраши мумкин. Ойда 1-2 марта боши оғрийдиган хаста дорисини саҳарлик вақтида ичиб, рўза тутишда давом этади” деди.

Доктор Айгун енгил ва ўрта даражада боши оғрийдиган кишиларнинг рамазон ойини бемалол ўтказишлари учун керакли нарсаларни санаб ўтди: “Ифтордан саҳарликкача етарлича суюқлик истеъмол қилиши керак. Газли ва яхна ичимликлар истеъмоли дуруст эмас. Вужудимиздаги сув нисбатининг камайиши қон босими мувозанати бузилишига ва оқибатда бош оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Истеъмол қилаётган овқатдаги туз миқдорининг юқори бўлиши ҳам чанқоққа сабаб бўлади. Узоқ вақт тўқ тутадиган протеини юқори, соғлиқли  озиқларни тановвул қилиш лозим. Уйқу тартибининг ўзгариши ҳам бош оғриғини қолдириши мумкинлиги учун иложи бўлса кун давомида қисқа вақт ухлаб олиш жуда яхши. Агар давомли ичиладиган дорилар бўлса, уларни саҳарлик ва ифтор вақтига мослаш керак” деди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш