16.05.2020
153

Туркманистон Жаҳон савдо ташкилотига кузатувчи сифатида киришга ариза берди.

Ўлка ташқи ишлар вазирлиги айтишича, ўтган ҳукумат йиғилишида президент Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркманистонинг жаҳон савдо ташкилотига кузатувчи сифатида кириши ҳақида” қарорга имзо чекди. Шу тариқа президент ҳукумат махсус ҳайъатининг Туркманистоннинг ЖСТга аъзолиги ҳақидаги таклифини қабул қилди.

Ушбу ҳужжатга кўра туркман тараф ЖСТнинг генерал директори Роберт Азеведга ташкилотга кузатувчи сифатида киришга ариза юборди.

Туркманистон ташқи сиёсат идораси “Туркманистоннинг ташкилотга кузатувчи сифатида қўшилиш аризаси белгиланган тартиб бўйича ЖСТнинг бош кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилади” деб маълум қилди.

Туркманистоннинг жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш масаласи илк бор бундан 9 йил аввал Еврокомиссиянинг ўша пайтдаги бошчиси Жозе-Мануэл Баррозу тарафидан кўтарилган эди. 2011 йили у ўзининг Ашхободга хизмат сафари даврида Бердимуҳамедовга жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза беришни таклиф қилганди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш