18.05.2020
255

АҚШ президенти Дональд Трамп Сovid-19 эпидемиясига қарши вакцина дастурининг бошчиси этиб тайинлаган асли марокашлик Америка қватандоши бўлган мусулмон доктор Монсеф Салоуи Америка жамиятида ва ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди.

"Warp Speed" номи берилган вакцина дастури раҳбарлигига келтирилган тажрибали доктор муваффақиятли ўтмиши билан Америка ҳамжамиятига танилган шахс.

Лондондаги машҳур дори фирмаси “GlaxoSmithKline”да 30 йил ишлагандан кейин 2017 йили нафақага чиққан Салоуи Африка ўлкалари учун тиббиёт соҳасида муҳим кишилардан бири сифатида маълум.

Америка нашрларида ўрин олган хабарларда Салоуининг жуда кучли ва вакцина соҳасида илғор докторлардан бири эканлигига диққат қаратилди.

Бошқа тарафдан Америка-Ислом алоқалари кенгаши каби америкалик мусулмонлар жамоат ташкилотлари ҳам Салоуининг мана шундай муҳим лавозимга тайинлангани учун мамнуниятларини билдиришди.

Ижтимоий тармоқда Салоуини қўллаб-қувватловчи хабарлар ёзган америкалик мусулмонлар Трамп ҳукуматининг мусулмон олами билан алоқаларини яхшилаши лозимлиги ҳақида ҳам фикрларини бўлишди.

Оқ уйда жума куни ўтказилган йиғинда вакцина дастурини маълум қилган АҚШ президенти Трамп Салоуи ҳақида “Дунёга машҳур, хусусий секторда иш олиб борган 10 йил ичида 14 янги вакцина топишга ёрдамчи бўлган иммуниологдир. Вакциналарнинг формуляциясида дунёнинг энг ҳурматли одамларидан бири” деб гапирди.

''Warp Speed'' доирсида вакцина гуруҳига қўшилганидан мамнунлигини айтган Салоуи эса “Коронавирусга қарши ўтказилган вакцина синовларини ўрганганимда 2020 йил охиригача юз миллионлаб вакцинани тарқатишимиз мумкинлигига ишончим ортмоқда” деди.

Салоуи Гарвард тиббиёт факультети ва Тафтс университети тиббиёт факультетида тадқиқотларини олиб бораётган ва 100 дан ортиқ халқаро мақолалар чоп эттирган олимдир. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш