23.05.2020
80

Коронавирус эпидемиясидан хасталаниб, соғайиб кетганидан кейин тест натижалари яна ижобий чиққан кишилар вирусни бошқаларга юқтирмаслиги аниқланди.

Янги коронавирус биринчилардан бўлиб кенг тарқалган ўлкалардан Жанубий Кореяда тадқиқотчилар инфекция билан хасталаниб, сўнгра соғайиб кетгандан кейин тест натижалари яна ижобий чиққан кишилар вирусни бошқаларга юқтирмаслигига доир маълумотларга эга бўлишди. Жанубий Корея хасталикни назорат қилиш ва олдини олиш марказидаги тадқиқотчилар Covid-19 хасталигидан соғайиб чиққан 285 хаста устида ўрганишлар олиб борди. Соғайганлиги айтилган бу хасталарнинг умумий нуқтаси ўтказилган Covid-19 тестлари аввал негатив чиқсада, кейин яна ижобий чиқиши эди. Тадқиқотчилар хасталарнинг бу даврда алоқада бўлган 790 кишини аниқлади. Уларнинг ҳеч бирида коронавирус аниқланмади.

Тадқиқотда эътиборни тортган яна бир маълумот шуки, тест натижалари янгидан ижобий чиққан кишилардан олинган вируслар ҳужайра маданиятига кўра ўсмаслигидир. Ушбу маълумотлар орқасидан аҳолининг иш ёки мактабга қайтиши учун Covid-19 тестининг негатив бўлиши шарт эмаслиги ҳам айтилди. Бундан ташқари, хасталикдан соғайиб чиққан касалардан қўшимча тест талаб қилинмайди.

Бундан ташқари, АҚШда маймунлар устида ўтказилган икки тадқиқотда иммунитет ҳосил қилиш билан боғлиқ умид берувчи далиллар қўлга киритилди. Бостондаги Гарвард тиббиёт факультетида олиб борилган тадқиқотларнинг илкида тўққиз маймунга коронавирус юқтирилди. Соғайганидан кейин яна вирус юқтирилган маймунлар орасида янгидан хасталанганлар бўлмади.

Тадқиқот гуруҳидан доктор Дэн Баруш қўлга киритилган маълумотлар маймунларнинг вирусга қарши табиий бир иммунитет ҳосил қилганини айтди. Иккинчи тадқиқотда эса 25 маймунга устида иш олиб борилаётган 6 вакцина киритилди ва буларнинг ҳимоя қилиш-қилмаслигига қаралди. Бу учун ушбу маймунлар ва қиёсланадиган назорат гуруҳидаги 10 маймунга янгидан короанвирус юқтирилди. Назорат гуруҳидаги маймунларда айниқса бурун ва ўпкада юқори нисбатда вирусга дуч келинди. Вакциналанган маймунларда эса юқори даражада ҳимояланиш кузатилди. Вакциналанган маймунларнинг саккизида вирус аниқланмади.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш