23.05.2020
90

Туркистон вилоятининг бош санитари қарорига кўра, вилоятда бугун барча аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари иш бошлади.

Лекин вирус тарқалиш хавфи сақланиб қолаётгани боис ва қозоғистонликлар ҳаёти ва соғлигидан хавотирланиб, марказларнинг ишлаш тартибини ўзгартиришга қарор қилинди.

Энди марказларда электрон форматда имконсиз бўлган фақатгина “қоғозли” хизматлар кўрсатилади.

Марказларга боришдан аввал egov.kz сайтидаги махсус хизмат ёки 1414 телефон рақами орқали ўз навбатини белгилаб олиш керак.

Аввалдан навбатга ёзилмаса, хизмат кўрсатилмайди.

Шу билан бир қаторда 3 тоифа одамлар аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида электрон хизматларни ҳам олиш мумкин. Булар нафақадагилар, кўп болали оилалар ва имконияти чекланган шахслар. Улар учун ҳар бир офисда алоҳида имтиёзли дарча фаолият кўрсатади.

Қуйидаги ўзгаришлар фақатгина шаҳардаги марказларга тааллуқли. Туман даражасидаги шаҳарлар ва туман марказларида марказлар аввалгидек ўзгаришсиз ишлайди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш