04.07.2020
60

“Sony” компаниясининг йиллик акционерлар йиғилишида компания номини “Sony Group”га ўзгартириш таклифи маъқулланди. Компания ўз номини сўнгги 60 йилда илк бор ўзгартирмоқда.

Номни ўзгартиришдан мақсад компаниянинг фаолият кўламини кенгаштиришдир. “Sony”нинг асосий фаолияти электрон маҳсулотлар ишлаб чиқариш эди. Энди компания молиявий хизмат ва бизнеснинг бошқа соҳаларида ҳам фаолият кўрсатиши уммкин.

“Sony” генерал директори Йошида Кеничиро “Биз компания номини “Sony Group” деб ўзгартиришга қарор қабул қилдик. Чунки бизнесни ривожлантириш учун хизматлар ранг-баранглигини таъминламоқчимиз” деди.

Компания ўз номини расмий равишда 2021 йил апрель ойида ўзгартиради.

“Sony” дастлаб “Tokyo Telecommunications Industry Co” деб номланиб 1946 йили Японияда ташкил этилганди. 1958 йилдан бошлаб эса ҳаммамизга маълум бўлган ҳозирги номини олган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш