04.07.2020
45

Хорижликларнинг Россияга кириши 1 августгача тақиқланади.

Росавиация аэропортларга ва авиакомпанияларга бу ҳақда телеграмма юборган. Телеграммада: “2020 йилнинг 31 июль соат 23:59 гача хорижий ватандошлар ва ватандошлиги йўқ шахсларнинг Россияга кириш чеклови давом этади” дейилган.

Нашрларнинг ёзишича, халқаро парвозлар тақиқи ҳам узайтирилади.

Россия билан бошқа давлат орасидаги авиайўналишлар жорий йилнинг март ойидан бошлаб тўхтатилган эди. Аввалроқ Россия Қозоғистон билан 15 июлдан бошлаб авиақатновларни йўлга қўйиши мумкинлиги айтилганди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш