08.07.2020
34

Виза олмасдан бора оладиган ўлкалар сонига кўра, дунё бўйича паспортлар рўйхатида Япония 191 давлатга визасиз бора олиши билан биринчи ўринни эгаллади.

 “Ajans Press”нинг “Henley” паспорт индекси маълумотларига биноан, виза олмасдан бориладиган ўлкалар сонига кўра бутун дунё паспортларининг рўйхати аниқ бўлди. Япония 191 ўлка билан биринчи ўринда, иккинчи ўринда Сингапур, учинчи ўринда эса Германия ва Жанубий Корея жойлашган. Россия 118 та ўлка билан 51-ўринда, Қозоғистон 76 та ўлка билан 68-ўринда, Қирғизистон 63 ўлка билан 80-ўринда, Тожикистон 58 та ўлка билан 85-ўринда, Ўзбекистон эса 57 та ўлка билан 86-ўринда жойлашган. Тадқиқот 109 та давлат паспортлари орасида ўтказилган. Рўйхатнинг энг охирги ўрнини эса 26 та ўлкага визасиз бора оладиган Афғонистон эгаллаган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш