09.07.2020
33

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 13 июль кунини Қозоғистонда коронавирус туфайли оламдан ўтганларга бағишланган мотам куни деб эълон қилди.

Тўқаев “Пандемия қурбони бўлган қозоғистонликлар учун 13 июлни мотам куни деб эълон қилишга қарор қилдим. Ҳар биримиз қаерда бўлишимиздан қатъий назар ўтганлар хотирасини ёдга олишига ишонаман” деди.

Президент барча ватандошларни қозоғистонликлар зиммасига тушган синовларда бардамлик, хотиржамлик ва масъулият кўрсатишга чақирди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш