11.07.2020
126

Туркия давлат кенгаши 1934 йили вазирлар маҳкамаси томонидан қабул қилинган Аясофиянинг масжиддан музейга айлантириш бўйича қарорини бекор қилди. Энди Фотиҳ султон Меҳмеднинг омонати Аясофияни масжидга айлантириш учун ҳеч қандай тўсиқ қолмади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон бу бўйича фармонга имзо чекди. Ниҳоят Аясофия масжид мақомини олиб, унда ибодат қилишга рухсат берилди.

537 йили очилган Аясофия 915 йил черков, 481 йил масжид ва 86 йил музей сифатида фаолият кўрсатди. Фотиҳ султон Меҳмед Истанбулни фатҳ этганидан кейин Аясофияни масжидга айлантирди ва илк жума намозини шу ерда ўқиди. Шундан эътиборан Аясофия Усмонийларнинг сарой масжиди бўлиб келди. Фотиҳ султон Меҳмед Аясофия масжиди вақфиясида “Кимки вақфияда ўзгартириш қилса, Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва бутун инсонларнинг лаънати бўлсин” деб баддуо қилганди. Бунга қарамай республиканинг илк йилларида Аясофия алғов-далғовлик билан музейга айлантирилди.

Вазирлар маҳкамасининг қарори ва ўша давр президенти Мустафо Камол Отатурк имзоси билан 1934 йили музейга айлантирилган Аясофия ҳозирги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг имзоси билан ибодатга очилиши учун диёнат ишлар вазирлигига топширилди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш