11.07.2020
41

Карантин вақтида одам кўп тўпланадиган жойлар, жумладан Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (ЦОН) бормаган яхши. Лекин баъзи ҳайдовчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси муддати ўтиб бормоқда. Мутахассислар бу ҳолатда нима қилиш кераклигини тушунтириб берди.

Гувоҳнома олиш учун имтиҳон топшириш ва биринчи бор гувоҳнома олиш бўйича хизматлар кўрсатилмайди. Лекин муддати ўтган гувоҳномаларни egov.kz  портали орқали алмаштириш мумкин.

1. Порталда электрон калит орқали авторизациядан ўтиб, “Транспорт ва коммуникация” бўлимидаги “Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш” бўлимига кирилади.

2. “Хизматни онлайн буюртма бериш” тугмачаси босилади.

3. Аризадаги маълумотларни текшириб кўринг. Ногиронлик, тўланмаган жарималар, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш каби ҳолатларни тизим ўзи текширади.

4. Тайёр бўлган ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўзингизга яқин бўлган махсус марказ манзилини кўрсатинг.

5. Қон гуруҳингизни кўрсатинг.

6. Аризага фотосуратингизни илова қилинг. Фотосурат рангли ва тиниқ бўлиши керак. Ёруғ фонда, нейтрал юз ифодаси ва оғзи ёпиқ ҳолда, юзи суратнинг умумий майдонининг 75% ини эгаллаши лозим.

7. Шахсий имзоингиз намунасини илова қилинг. Бунинг учун файл-инструкциянинг сўнгги варағини принтердан чиқариб, унга тавия этилганидек имзо қўясиз. Ёруғ фонда оқ-қора шаклда. Томонлар нисбати 3×1 бўлиши лозим. Имзони сканер ёрдамида ёки мобил телефонга суратга тушириб илова қиласиз.

8. Телефон рақамингизни аниқ бериб, асосий белгиларингиз бўлса, қўшимча қиласиз. Сўнгра “Сўровномани юбориш” тугмачасига босасиз.

9. Ҳужжатни оладиган марказ жойидаги солиқ бошқармасини танланг.

10. 3313,75 тенге миқдоридаги давлат божини тўланг. (1,25 МРП)

11. Шахсий кабинет орқали электрон ариза ҳолати билан танишиб чиқишингиз мумкин. Агар принтерингиз бўлса, ариза ва тўлов чеки нусхасини қоғозга чиқариб олинг. Лекин карантин вақтида енгиллик шаклида принтер бўлмаса, қоғоз шаклини олиб бормаслигингиз ҳам мумкин.

12. Тахминан бир соатлардан кейин шахсий кабинетга ҳужжатлар тайёрлиги ҳақида хабар келади. Махсус марказга бориб тайёр гувоҳномани олишингиз мумкин. Ўзи билан бирга эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва шахсий гувоҳнома бўлиши лозим. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш