14.07.2020
89

Қозоғистон таълим ва билим вазири Асхат Аймағамбетов ўқувчилар қачондан анъанавий тарзда таълим олишни бошлаши ҳақида гапирди.

Вазир “1 сентябрда янги ўқув йилини бутун ўлка бўйича масофавий тарзда бошлашга қарор қилдик. Бу марказлаштирилган қарор ва маҳаллий босқичда ўзгартирилмайди. Ўқув йилининг биринчи чораги тугашига ўлкадаги ҳолат яхшиланиб қолишига умид қиламиз” деди.

Аймағамбетов “Биз эпидемиологик вазиятнинг “қизил” даражасида турганимизда барча ташкилотлар масофадан ўқитиши лозим. Агар касалланиш ҳолатлари камайса, соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига кўра, 1-5 синфлар одатдаги ўқув шаклига қайтади.

Вазият ундан ҳам яхшиланса, 6-11 синфлар ҳам одатдаги ўқув шаклига қайтади. Лекин жуда қатъий санитар меъёрларга риоя қилинади.

“Яшил” даражага ўтганимизда, яъни коронавирус касалланиш ҳолати бутунлай йўқ бўлса, унда барча фанлар анъанавий тарзда ўқитилади. Бу кўплаб мамлакатларнинг тажрибасидир. Биз учун биринчи ўринда ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг соғлигидир” деди.

Эслатиб ўтамиз, кеча президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қаттиқ карантин муддати яна икки ҳафтага, яъни 20 июлдан 2 августгача чўзилганлигини эълон қилганди.

Сўнгра бош вазир Асқар Мамин июль ойида даромадини йўқотганларга аввалгидек 42 минг 500 тенге тўланишини маълум қилди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш