16.07.2020
64

Қозоғистон ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги томонидан “StopFake.kz” ишга туширилди.

“StopFake” сайти нашрларда, ижтимоий тармоқларда, мессенджерларда тарқалаётган хабарларни таҳлил қилиб, ҳақиқатга мос келиш-келмаслигини аниқлайди.

Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Кемелбек Ўйшибаев сўнгги вақтларда турли асоссиз мишмиш хабарлар кўпайиб кетганлиги боис ушбу сайтни ишга туширишга қарор қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, сайт ходимларининг давлат органларидан ахборотни тасдиқловчи ёки рад этувчи маълумотни олишлари тезроқ бўлади.

У “Аҳолига шов-шув ва безовталик бўлмаслиги учун хабарнинг ёлғон эканлигини зудлик билан етказиш керак. Шунинг учун ушбу лойиҳани ишга туширишга қарор қилдик” деди.

Ўйшибаев лойиҳа жуда қисқа бўлган 2-3 ҳафтада ишга тушганлигини, шу сабабли баъзи ишлар ниҳоясига етмаганлигини, лекин қозоғистонликлар “StopFake.kz” ёки вазирлик сайтига ахборотнинг ҳақиқатга мос келиш-келмаслигини текшириб кўриш учун мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш