27.07.2020
27

Қозоғистоннинг “Tamasha TV” телеканали 27 июлдан бошлаб, ўз ишини тўхтатди. Бу ҳақда “Қозоғистон” республика телерадиокомпаниясидан хабар беришди.

Хабарда “Глобал пандемия оммавий ахборот воситаларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Қозоғистон телевизион бозорида рекламадан тушадиган даромадлар кескин камайиб кетди. Кейинги йил учун тахминлар ҳам қувончли эмас. “Tamasha TV” телеканали шу кунгача рекламадан тушган даромаддан молиялаштирилаётган эди” дейилган.

“Tamasha TV” кўнгилочар телеканал бўлиб, 2018 йил 1 сентябрда ишга тушганди.

Аввалроқ Қозоғистонда иккита янги “Абай ТВ” ва “Ал-Фаробий” телеканаллари очилиши ҳақида маълум қилинганди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш