29.07.2020
77

Аҳмад Яссавий мақбараси олдида сайёҳлар учун қалин боғ барпо этилади.

Туркистон шаҳридаги Яссавий мақбараси гумбазининг реставрация ишлари ниҳоясига етди.

Уч йил давомида мақбара гумбазининг реставрация ишлари олиб борилди. Реставраторлар гумбазнинг тарихий кўринишини сақлаб қолишди. Вентиляция қатлами ётқизилди, ҳозирда гумбаз остидаги саккиз тараф уланган жойдаги гидроизоляция ишлари тамомланмоқда.

Гумбаз реставрацияси республика маданият ва спорт вазирилиги ҳамкорлигида вилоят ҳокими Умирзақ Шукеевнинг махсус назоратида олиб борилди. “Ҳазрати Султон” тарихий-маданий қўриқ-музей ҳудудида Култўбе шаҳри қолдиқлари жойида археологик қазиш ишлари юритилмоқда. 2019 йилги қазиш ишларида 5 мингдан ортиқ эрамиздан аввалги биринчи аср давридаги олтин буюмлар топилди.

Топилган экспонатлар зиёратчилар учун намойишга қўйилади. Аҳмад Яссавий мақбарасидаги барча ишлар ЮНЕСКО билан келишилган. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш