22.08.2020
139

Испаниянинг “Севилья” футбол жамоаси Европа лигаси финалида Италиянинг “Интер” жамоасини мағлубиятга учратиб, турнир ғолибига айланди.

Финал Германиянинг Кельн шаҳридаги “Рейн Энерги” стадионида бўлиб ўтди ва 3:2 ҳисоби билан якунланди.  

Ўйиннинг 5-дақиқасида “Севилья” ҳимоячисининг жарима майдони ичида қоидани бузганидан кейин пенальти белгиланиб, ҳисоб очилди. Орадан 7 дақиқа ўтиб, испанлар ҳисобни тенглаштирди. 33-дақиқада эса “Севилья” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, “Интер” ҳисобни тенглаштирди.

Испан клуби ўйиннинг иккинчи бўлимида 74-дақиқада Диего Карлоснинг тўпни ўзидан ошириб тепиш орқали урган голи билан ғалабани нақд қилди.

Финалгача бўлган ўйинларда “Севилья” Англиянинг “Манчестер Юнайтед” (2:1) ва “Вулверхэмптон” (1:0), Италиянинг “Рому” (2:0) ва Руминиянинг “ЧФР” (1:1, 0:0) жамоаларини мағлуб қилганди. “Интер” эса Украинанинг “Шахтер” (5:0), Германиянинг “Байер” (2:1), Испаниянинг “Хетафе” (2:0) ва Болгариянинг “Лудогорец” (2:0, 2:1) жамоаларини ортда қолдирганди.

Севилья” учун бу ғалаба Европа лигаси тарихида олтинчиси бўлди. Испан клуби иштирок этган барча финалларда ғолибликни қўлга киритганди (2006, 2007, 2014, 2015, 2016, 2020). Бу кўрсаткич рекорд ҳисобланади.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш