26.08.2020
148

“Барселона” футбол клубининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси клуб раҳбариятини жамоани тарк этиши ҳақида хабардор қилди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, “Барселона” раҳбарияти Мессидан клубни тарк этиш ҳақида расмий билдиришнома олган. Месси ўзининг шартномасидаги ҳар мавсум охирида шартномани бир томонлама бузиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи.

“Барселона” раҳбарияти эса мавсум 10 июнда якунлангани учун бу пунктдан фойдаланиш мумкин эмаслигини айтишмоқда. Месси эса коронавирус пандемияси сабабли мавсум чўзилганлиги ва бироз аввал якунланганлиги учун ушбу пунктга кўра ҳаракат қилиш кераклигини айтмоқда.

Каталон клуби Мессидан расмий билдиришнома олганлигини тасдиқлади. Яқин кунларда “Барселона” директорлар кенгашининг тезкор йиғилиши ўтказилади.

33 ёшли Месси “Барселона” тарбияланувчисидир. У каталон клуби таркибида 729 матч ўтказиб, 633 та гол ва 285 натижали тўп узатиш муаллифи бўлди. Клуби билан бирга 10 чемпионлик титулини қўлга киритди. 6 та Испания кубоги ва 4 бор Чемипионлар лигеси ғолиби бўлди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш