05.09.2020
131

Бугун Макка шаҳридаги мусулмонлар учун муқаддас бўлган Каъба биноси ювилади. Анъанага кўра, ювиш ишларини Саудия Арабистон қироли ёки унинг ишончли вакиллари бошқаради. Бу йил ушбу жараённи Макка губернатори шаҳзода Холид ал-Файсал амалга оширади.

Ювишда ишлатиладиган сув Замзам булоғидан олиниб, унга хушбўй ҳидлар ва атиргул суви қўшилади. Бу сув Тоифда махсус экилган атиргуллардан олинади.

Маккадаги Ал-Ҳарам масжиди имоми Абдурраҳмон ас-Судайснинг сўзларига кўра, бу йил Каъбани ювиш ишлари коронавирус инфекцияси тарқалгани боис қатъий эҳтиёт чоралари шартлари асосида олиб борилади. Бу учун энг янги технологиялар ва стерилизаторларнинг энг яхшилари ишлатилади. Одатда Каъбани ювиш ишлари йилда икки марта – муҳаррам ва шаъбон ойларида бўлиб ўтарди. Сўнгги йилларда йилда бир марта ювиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистон коронавирус пандемияси туфайли бу йил Макка ва Мадинада адо этиладиган ҳаж амалларини хорижликлар учун бекор қилганди. Бундан ташқари, март ойининг охиридан бошлаб, ўлкадаги барча масжидлар бекитилганди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш