07.09.2020
116

Қозоғистонда беш йил ичида аҳоли пунктларига 15 миллион дарахат кўчати экилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги маълум қилди.

Хабарда “2030 йилга келиб Қозоғистонда ўрмон ҳудудларини 4,7% дан 5% етказиш режалаштирилган. Келгуси беш йил ичида шаҳарларга 15 миллион дарахт кўчати экилади. Асосий эътибор ўрмон фондига қаратилади. Бу ҳудудларга 2 миллиард дарахт кўчати ўтқазилади. Пойтахт атрофидаги яшил белбоғ майдони 2023 йилга келиб, 100 минг гектарга етади. Бу ўлкамиздаги энг кенг миқёсли кўкаламзорлаштириш иши бўлади” дейилган.

Тажриба кўрсатишича, пойтахт атрофидаги яшил белбоғ иқлимни юмшатиб, елвизак шамоллардан ҳимоя қилмоқда.

Бундан ташқари, белбоғ кийик, буғу, суғур, қарсақ, ондатра, қуён, қўшоёқ, қирғовулларга уй сифатида хизмат қилмоқда.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш