09.09.2020
102

Ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов Туркиянинг Истанбул шаҳридаги тунги клубга уюштирган теракти натижасида 39 киши ҳалок бўлиб, 79 киши жароҳат олганди.

2017 йил 31 декабрга ўтар кечаси Машарипов Истанбулдаги “Reina” тунги клуби меҳмонларини ўққа тутганди. 39 киши, жумладан 27 нафар хорижлик ва бир полиция ходими теракт қурбонига айланди. 79 киши турли даражада тан жароҳати олди.

Туркия ҳукумати ушбу теракт учун ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган) террористик ташкилотини жавобгар деб атади. Машарипов орадан икки ҳафта ўтиб, Истанбулнинг чекка туманларида ҳибсга олинди.

7 сентябрь душанба куни суд террористни 40 умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди. Умумий ҳисобда унга 1368 йил қамоқ жазоси берилди.

Унинг ёрдамчиси Илёс Масариповга эса терактни ташкиллаштиргани учун 1432 йил қамоқ жазоси берилди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш